Бугун мамлакатдаги музейлар ва кутубхоналар очилди

Бугун, 14-сентябрь куни мамлакатдаги музейлар ва кутубхоналар ўз ишларини давом эттиради. Бу ҳақда Ахборот, маданият ва туризм вазирлиги хабар бермоқда.

Бунинг учун махсус санитария қоидаларига риоя қилиш мақсадида алгоритм ишлаб чиқилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

Маълумотларга кўра, музейлар ва кутубхоналар фаолиятини қайта тиклашда тожливирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳам кўриб чиқилган. Шунингдек, Вазирлик талабларига биноан муассасаларнинг ҳудудига киришдан олдин ходимлар ва меҳмонларнинг тана ҳарорати текширилиб, ичкарида эса ижтимоий масофа сақланиши керак.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ