Боткенда тожливирус билан қайд қилинганлар сони кўпаймоқда

Қирғизистонда бир кун ичида COVID-19  касаллигининг 73 янги ҳолати қайд этилди. Бишкекда – 11 ҳолат, Ўшда – 3, Чуй вилоятида – 5, Ўш вилоятида – 14, Талас вилоятида – 3, Норин вилоятида – 1, Иссиқкўл вилоятида – 9, Жалолобод вилоятида – 9, Боткен вилоятида – 18 ҳолат.

Тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 45072 га этди. 509 бемор касалхоналарда, 1849 бемор уйда даволанмоқда.

Ўткан сутка ичида COVID-19дан ўлим ҳолатлари қайд этилмади.

Сўнгги бир кун ичида 107 киши COVID-19дан даволанди:

-Бишкек – 47

-Ўш шаҳри – 1

– Чуй вилояти – 4

– Ўш вилояти – 4

– Талас вилояти – 6

– Иссиқкўл вилояти – 5

– Жалолобод вилояти – 14

– Боткен вилояти – 26 киши даволанди.

Мамлакатда тожливирусдан жами 41 210 киши даволанди.

16-сентябрь ҳолатига кўра, етти нафар тиббиёт ходимига тожливирус ташхиси қўйилган. Уларнинг барчаси Боткен вилоятида қайд қилинган. Шунингдек касалхоналардан 6 нафар тиббиёт ходими ва уй карантинидан 13 нафар тиббиёт ходими соғайиб чиққан.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ