Иш ҳақи кам деб айтишга уялинг! Жээнбеков хавфсизлик кучлари ходимларини койиди

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини виждонсиз ходимлардан халос бўлишга чақирди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

» Нега Судялар, милиция ва прокуратура коррупцияга ботганлиги ҳақидаги саволга улар «ойлик кам” деб жавоб беришади. Сизлар иш ҳақи камлигини айтишдан уялишингиз керак! Бугун ногирон болаларни парвариш қиладиган онанинг маоши 5 минг сомни ташкил этади. Шунингдек, пенсионерларнинг, ўқитувчилар ва шифокорларнинг маошлари ҳам кам. Буларнинг барчаси коррупционер бўлиши керакми? Аксинча, пенсионерлар ва оддий фуқаролар электр энергияси ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўлайдилар», – деди Жээнбеков.

Президент мамлакатни ривожлантириш учун коррупцияга қарши курашиш органларидаги коррупцияни йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.

«Назорат қилувчи органлар» қарға қарғанинг кўзини чўқимайди» деган принцип асосида ишласа, давлат яхшиланмайди», – деди Жээнбеков.

Унинг қўшимча қилишича, коррупциядан халос бўлиш учун давлат ҳодимларини рақамлаштириш зарур.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ