Туркия Қирғизистондаги парламент сайловлари учун 100 минг доллар берадиган бўлди

Туркия Қирғизистондаги парламент сайловларининг шаффоф ўтказилишини қўллаб-қувватлаш учун 100 минг доллар беришга рози бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу маблағ билан сайловчиларни идентификация қилиш мосламаси, автоматик қути ва монитор сотиб олинади.

Шунингдек, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) нинг Бишкекдаги ваколатхонаси томонидан Қирғизистоннинг 21 хавфсизлик ходими учун «Сайловлар хавфсизлиги бўйича тренинг» ўтказгани қайд этилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ