Қубатбек Бўрўнов Аравон туманидаги воқеа бўйича тергов ўтказишга кўрсатма берди

Бош вазир Қубатбек Бўрўнов Ўш вилоятининг Аравон туманида юз берган ҳодисани текширишни буюрди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати девонининг ахборот сиёсати бўлими хабар бермоқда.

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Қубатбек Бўрўнов Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига Ўш вилоятининг Аравон туманида икки партия вакиллари ўртасида содир бўлган воқеа юзасидан тезкор текширув ўтказишни топширди.

Бош вазир, жиноятчилар мамлакатнинг тегишли қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлади.

У маҳаллий ҳокимият органларига аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришни топширди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўш вилоятининг Аравон туманида таниқли бир партиянинг сайловолди ташвиқоти пайтидаги низо ижтимоий тармоқларда эълон қилинган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ