Тожливирус: 104 киши соғайди, 55 кишида касаллик қайд этилди

Ўтган кун давомида Қирғизистонда COVID-19 касаллиги билан 55 янги ҳолат қайд этилди. Республика штабидан олинган маълумотларга кўра, янги рўйхатга олинган ҳолатлар ҳудудлар бўйича қуйидагича бўлинади:

– Бишкек шаҳрида – 8;

– Ўш шаҳрида – 1 та;

– Чуй вилоятида – 1;

– Ўш вилояти – 7;

– Талас вилояти – 5;

– Норин вилояти – 2;

– Иссиқкўл вилояти – 2;

– Жалолобод вилояти – 4;

– Боткен вилоятида 25 та ҳолат қайд этилган.

Мамлакатда тожливирус билан рўйхатдан ўтганлар сони 45 минг 471 кишига етди.

Шу кунларда 554 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Уй шароитида даволанаётган 1725 киши бор.

Сўнгги бир сутка ичида COVID-19 дан ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. Пандемия бошланганидан бери 1063 киши вафот этган.

Бир кун ичида 3 нафар тиббиёт ходими тожливирус билан касалланганлиги аниқланди. Улар Бишкекда 1, Ўш вилоятида 2 ҳолат.

Сўнгги кун давомида 6 тиббиёт ходими шифохоналардан соғайиб чиқишди, 15 нафари уй карантини даволанди.

COVID-19 вируси 3202 тиббиёт ходимига юққан, улардан 2822 нафари даволанган.

21 сентябр ҳолатига кўра 104 киши COVID-19 дан даволанди:

– Бишкек – 68;

– Ўш вилояти – 1 та;

– Иссиқкўл вилояти – 2;

– Жалолобод вилояти – 9;

– Боткен вилояти – 24.

Тожливирусни юқтириб сўнгра даволанганларнинг умумий сони 41 минг 682 кишини ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ