Қирғизистондаги аэропортлардан қайси шаҳарларга парвоз қилса бўлади?

Қирғизистон аэропортларидан қайси шаҳарларга парвоз қилиш мумкин ва бунинг учун сизга нима керак?

Бугунги кунга келиб, «Манас» аэропортидан қуйидаги йўналишлар бўйича бир қатор рейслар тикланди.

Бишкек-Истанбул-Бишкек;

Бишкек-Анталия-Бишкек;

Дубай-Бишкек-Дубай;

Шаржа-Бишкек-Шаржа;

Тошкент-Бишкек-Тошкент;

Олмаота-Бишкек-Олмаота;

Бишкек-Москва-Бишкек.

Чартер рейслари Ўш аэропортидан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

Москва-Ўш-Москва;

Ўш-Санкт-Петербург-Ўш;

Ўш-Новосибирск-Ўш;

Ўш-Екатеринбург-Ўш;

Ўш-Сургут-Ўш;

Ўш-Красноярк-Ўш.

Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликларининг талабларига биноан Қирғизистон фуқаролари ушбу мамлакатлар ҳудудига киришдан 3 кун олдин тожливирус учун ижобий ПЦР тестини олишлари шарт.

Туркияга учаётган фуқаролар учун ПЦР тест натижалари керак эмас.

Йўловчилар томонидан олинадиган ҳужжатлар:

-ПЦР -тест;

– Умумий паспорт (чет элга саёҳат) (исми, йили, туғилган йили, ойи, жинси, паспорт муддати), асосан янги паспортга эътибор бериш керак.

* Самолёт чипталарини сотиб олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилинг.

 Ички йўналишлар:

Бишкек-Ўш-Бишкек (ҳар куни);

Бишкек-Жалолобод-Бишкек (ҳафтада бир марта, жума кунлари);

Бишкек-Боткен-Бишкек (ҳафтада бир марта, сешанба кунлари).

Аэропорт терминалларига киришга фақат учиш учун чиптаси бўлган фуқароларга рухсат берилади. Аэропортга киришда барча фуқаролар дезинфекция туннелидан ўтадилар.

Барча фуқаролар юзқоб режими ва ижтимоий масофага риоя қилишлари шарт. Бунинг учун аэропортларда махсус белгилар ва ахборот стендлари мавжуд. Қўлингизни тозалаш учун тозалаш воситасидан фойдаланинг.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ