Москва-Бишкек рейсига чипталарни сотишни бошлади. Парвозлар санаси

Аэрофлот компанияси Москва-Бишкек рейси учун чипталарни сотишни бошлади. Парвоз 23-сентябрга режалаштирилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Аввалроқ, Россиянинг тожливирус тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор штаби 21 сентябрь куни Қирғизистон, Қозоғистон ва Белорусияга парвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси парвозлар ҳафтасига икки марта Аэрофлот ва Авиа Траффик авиакомпаниялари томонидан амалга оширилишини айтди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ