Алишер Соипов ўлдирилганига 13 йил тўлди

Машҳур журналист Алишер Соипов ўлдирилганига 13 йил бўлди.

У 2007-йилнинг 24-октябрда Ўш шаҳрининг Масалиев кўчасида номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган. Ҳодиса гавжум жойда, кечки соат еттида содир бўлган.

Маҳаллий аҳоли журналистни отиб ташлаган икки кишининг мобил телефонларига суратга олишга муваффақ бўлишди, бу гувоҳлар томонидан тасдиқланган.

Расмий баёнотда айтилишича, суратдаги гумонланувчилар Қирғизистон фуқаролари эмас.

Ўша пайтда расмийлар Соиповнинг ўлимини унинг журналистик фаолияти билан боғлашган.

2009-йилда собиқ ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиев журналистларга тўппонча эгаси террористик гуруҳ аъзоси эканлиги аниқланганини маълум қилган.

Бироқ, 2010-йилда ҳукумат алмашгандан сўнг, Алишернинг қотиллигида гумон қилиниб, 20 йилга озодликдан маҳрум этилган фуқаро айбсиз эканлиги далилланган.

Соиповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши 2019-йилда қайта тикланган.

Марҳумнинг қариндошлари ушбу ишда собиқ Ўзбекистон расмийлари иштирок этган деб гумон қилишади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ