Қирғизистонда тожливирус юқтирганлар сони 56000 дан ошди

Бир кунда 420 та янги COVID-19 касаллиги қайд этилди. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

Улар:

– Бишкек – 98;

– Ўш – 32;

– Чуй вилояти – 26;

– Ўш вилояти – 51;

– Талас вилояти – 16;

– Норин вилояти – 7;

– Иссиқкўл вилояти – 29;

– Жалолобод вилояти – 112;

– Боткен вилояти – 49.

Қирғизистонда тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 56170 кишини ташкил қилмоқда.

Сўнгги бир кун ичида мамлакатда тожливирусдан ўлим ҳолати қайд этилмаган. Пандемия бошланганидан бери 1134 бемор касалликдан вафот этди.

Айни пайтда 3399 бемор касалхоналарда, 3274 киши уйда даволанмоқда.

Сўнгги кун давомида 227 бемор COVID-19 дан соғайди. Улар:

– Бишкек – 39;

– Ўш шаҳри – 19;

– Чуй вилояти – 20;

– Ўш вилояти – 31;

– Талас вилояти – 8;

– Норин вилояти – 1;

– Иссиқкўл вилояти – 22;

– Жалолобод вилояти – 55;

– Боткен вилояти – 32.

Қирғизистонда тожливирусдан соғайганларнинг умумий сони 47 843 кишига етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ