Бугун Олий Кенгаш депутатларининг қонунда белгиланган муддати тугади

Бугун Олий Кенгашнинг VI чақириқ депутатларининг Конституцияда белгиланган муддати тугади.

Қонунга кўра, Қирғизистондаги Олий Кенгаш депутатлари беш йил муддатга сайланади. VI чақириқ парламент аъзолари 2015-йилнинг 28-октябрида қасамёд қабул қилиб, расман иш бошлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда парламент сайловлари 4-октябрь куни бўлиб ўтган. Аммо эртаси куни унинг натижасига норози бўлган халқ ва сиёсий партиялар йиғилиб Оқ уйни эгаллаб олишган. Кейин Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини бекор қилган.

Қонунга кўра, такрорий парламент сайловлари икки ой ичида ўтказилиши керак. Шунга асосланиб, МСК овоз бериш кунини 20-декабрга белгилаб қўйган.

Бу орада Олий Кенгаш сайловнинг муддатини кечиктириш бўйича, яъни Марказий сайлов комиссиясига таяниб фаолият олиб бораётган бандни 1-июнга қадар тўхтатиб туриш тўғрисида қонун қабул қилди. Ушбу ҳужжатни Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров имзолади.

Бироқ, адвокатлар парламент сайловларини кечиктириш Қирғизистон ҳукуматининг қонунийлигига путур етказиши ва халқаро алоқаларни бузиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ