Саудия Арабистони «Хавфсиз Умра» механизмини ишлаб чиқди

Саудия Арабистони Қироллигининг Ҳаж ва Умра вазирлиги Умрани ташкил этишда одамлар хавфсизлигига, соғлиғини таъминлашга кафолат бериш орқали «Хавфсиз Умра» ва хизматларни назорат қилиш механизмини эълон қилди. Бу ҳақда Ар-Риёд-Мубашер ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Унга кўра вазирлик тегишли томонлар билан зиёратчиларнинг ташрифи давомида хавфсиз ва қулай шароитларни яратиш устида иш олиб бормоқда ва соғлиқни сақлаш протоколларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган режага мувофиқ миллий авиакомпания билан самолётда керакли ўриндиқлар сонини таъминлашга келишиб олди.

Эҳтиёт чораларини эълон қилиш 2020-йилнинг март ойида тожливирус эпидемияси бошланганидан бери биринчи марта ноябрь ойининг бошида бошланиши режалаштирилган. Ҳозирда аввалги ҳолатга қайтариш жадвалнинг учинчи босқичини бошлашга тайёргарлик кўрилмоқда.

«Умра компаниялари ва чет элнинг лицензияли сайёҳлик агентликлари томонидан чет эллик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш қоидалари тўрт талабни ўз ичига олган Умра зиёратига кириш қоидаларини ўз ичига олади. Шунингдек, САҚнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ чет эллардан Умра зиёратига келадиган фуқароларнинг ёши 18 ёшдан 50 ёшгача чекланган. Тожливирусдан чалинмаганлигингиз ҳақидаги сертификатини Умрага боришдан 72 соат аввал тан олинган лабораториядан (ПЦР тести)  олиш талаб қилинади », дейилади Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан тарқатилган баёнотда.

Умра қилиш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Пайғамбар (с.а.в.) масжидига ташриф буюриш ва Равзаи Шарифда намоз ўқиш мобил илова орқали олдиндан брон қилинади. Брон қилиш пайтида бориб келиш авиачиптаси талаб қилинади.

Саудия Арабистони Қироллиги рухсат берилган ва рухсат этилмаган давлатлар рўйхатини эълон қилди Саудия Арабистони Қироллиги 1-ноябрдан Умра зиёратига қабул қилишнинг учинчи босқичини тасдиқлади. Буларнинг қаторига Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Туркия, Озарбайжон ва Белорусия киради.

Вақтинча тақиқланган мамлакатлар сони 20. Уларнинг орасида Эрон, Миср, Қатар, Италия ва Қирғизистон бор.

Рухсат берилмаган мамлакатлар сони – 56. Улар қаторига Россия, Украина, Буюк Британия ва АҚШ киради.

23-сентабрь куни Саудия Арабистони Қироллиги тожливирус даражаси камайган мамлакатларга Умрани бажаришга рухсат беришини маълум қилди ва бунинг учун махсус жадвал ишлаб чиқишини айтди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ