Сузоқнинг Дўмар қишлоғидаги молхона ёнди, сўнгги 24 соат ичида республикада 23 та ёнғин қайд этилди.

Сузоқ тумани Дўмар қишлоғида омборхонадаги озуқа ёниб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳалокат Эргешова кўчасида содир бўлган. Натижада молхонанинг 40 квадрат метр томи ва 40 боғ маккажўхори поялари ва 40 боғ сомон ёниб кетган.

Сўнгги бир сутка ичида Қирғизистонда 23 та ёнғин қайд этилди. Ёнғин содир бўлган жойлар ва шаҳарлар:

– Бишкек шаҳрида – 1 та;

– Ўш шаҳрида – 2 та;

– Чуй вилоятида – 8;

– Иссиқкўл вилоятида – 3;

– Ўш вилоятида – 2;

– Боткен вилоятида – 3;

– Жалолобод вилоятида – 4 та.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ