Тош-Кўмир шаҳрида жума намози санитария талабларига мувофиқ ўқилади

Тош-Кўмир шаҳар бош имом хатиби Муратали ҳожи Мансуров бугун Тош-Кўмир шаҳар ҳокими Раҳматилла Алпаязов билан учрашиб, мамлакатдаги, шу жумладан шаҳардаги эпидемиологик вазиятни муҳокама қилди.

Улар жума намозини ўқиш ёки тўхтатиш масаласини муҳокама қилдилар ва санитария талабларига тўлиқ мос равишда жума намозини давом эттиришга қарор қилдилар.

Шу билан бирга, шаҳар касалхонаси раҳбари Алмаз Мирзасапаров билан телефон орқали боғланиб, каслликдан ўлганларни касалхонадан тўғридан-тўғри қабристонга олиб боришаётгани билан боғлиқ  касалхонада мурдани шариат қонунларига биноан ювиш ва шариат қонунларига мувофиқ кафанлаш ишлари тушунтирилди.

«Бизнинг шаҳарда ўндан ортиқ одам тожливирусдан вафот этди. Уларнинг барчаси касалхонада вафот этган. Аҳолининг соғлиғини олдини олиш учун биз дарҳол марҳумни қабристонга олиб бориб, кўммоқдамиз. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб, марҳумни шариатга мувофиқ ювинтиришларини сўрадик ва биргаликда ишлашга келишиб олдик ”, деди бош имом.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ