Аравон туманидаги пахта Россияга экспорт қилинади

 Аравон туманидаги пахта Россияга экспорт қилинади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакилининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоят раҳбари Жарасул Абдураимов Аравондаги пахтани қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди. Ушбу завод 2003-йилда Чек-Обод овул ҳудудининг Кўчубаев қишлоғида қурилган ва фойдаланишга топширилган. Ушбу завод асосан пахта хом ашёсини қайта ишлайди, ундан пахта толаси, пахта хомашёси ва линт ишлаб чиқаради. Завод йилига 10 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга. Ушбу завод мавсумий ишлайди. Мавсум давомида 50 нафар ишчи иш билан таъминланади. Уларнинг ўртача иш ҳақи 15 минг сомни ташкил қилади. Ишхонада 1000-1200 тоннагача пахта хом ашёсини сақлаш учун омбор ва замонавий лаборатория мавжуд.

Корхона томонидан 2018-йилда 1066,2 тонна, 2019-йилда 1372,2 тонна пахта толаси ишлаб чиқарилиб, Россияга экспорт қилинган. 2020-йил январь-март ойларида 315 тонна пахта экспорт қилинган.

«Пахта етиштиришни кўпайтириш учун деҳқон эртага уни қандай ва кимга сотаман деган ҳаёл билан бош қотирмаслиги керак. Бунинг учун биз аккредитациядан ўтган лабораториялар орқали зудлик билан ва мақбул нархларда экспорт қилиш имкониятига эга бўлишимиз керак «, – деди Абдураимов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ