Қирғизистонга Умра зиёратини ўтказишга рухсат берилмай қолди

Саудия Арабистони «Хавфсиз Умра» лойиҳасини ишлаб чиқди ва рухсат берилган ва рухсат берилмаган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Қирғизистон муфтийси Ар-Риёд-Мубашер ахборот агентлигига асосланиб хабар берди.

Саудия Арабистони 1-ноябрдан бошлаб 108 мамлакатга Умра  ибодатини бажаришга рухсат берган. Бунга Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Туркия, Озарбайжон ва Белорусия киради.

Ҳозирча Қирғизистон вақтинчалик рухсат берилмаган 20 давлат қаторида бўлиб қолмоқда.

23-сентябрь куни Саудия Арабистони тожливирус касаллиги камайган мамлакатларга Умрани бажаришга рухсат беришини эълон қилиб, бунинг учун жадвал ишлаб чиқишини маълум қилган.

Саудия Арабистони март ойида COVID-19 вируси туфайли ҳажга боришни тақиқлаган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ