COVID-19: Яна 400 нафар бемор қайд қилиниб, 547 киши соғайди

3-ноябрь ҳолатига кўра тўрт бемор COVID-19 касаллигидан вафот этган. Уларнинг иккитаси Бишкек шаҳрида, иккитаси Боткен вилоятида қайд қилинган. Мамлакатда тожливирусдан ўлганлар сони 1159 кишига етди.

Ўтган кун давомида Қирғизистонда 400 янги COVID-19 касаллиги қайд этилди. Уларнинг аксарияти Жалолобод вилоятида эканлиги айтилмоқда.

Бишкек шаҳри – 88;

Ўш шаҳри – 9;

Чуй вилояти – 59;

Ўш вилояти – 33;

Талас вилояти – 4;

Норин вилояти – 7;

Иссиқкўл вилояти – 35;

Жалолобод вилояти – 97;

Боткен вилояти – 68.

Ҳозир касалхоналарда 3367 нафар бемор ётибди, улардан 109 нафарининг аҳволи ўта оғир. Уйда даволанаётган 3889 киши бор.

Ўтган куннинг ўзида 547 бемор COVID-19дан даволанди.

Бишкек шаҳри – 125;

Ўш шаҳри – 22;

Чуй вилояти – 65;

Ўш вилояти – 117;

Талас вилояти – 12;

Норин вилояти – 6;

Иссиқкўл вилояти – 38;

Жалолобод вилояти – 96;

Боткен вилояти – 66.

Қирғизистондаги яна бешта тиббиёт ходимига тожливирус ташхиси қўйилган ва 19 нафар шифокор соғайган. COVID-19 вируси 3624 нафар тиббиётчига юқиб, 3359 нафари соғайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ