Коронавирусдан вафот этганлар сони 1200дан ошди

Қирғизитонда 16-ноябрдаги маълумотларга кўра, COVID-19 касаллигидан яна 4 киши вафот этди. Унинг икки нафари Бишкек шаҳрида, яна икки нафари Талас вилоятида.

Ўлкада пандемия бошлангандан бери 1203 киши коронавирус сабаб оламдан ўтди.

16-ноябрда COVID-19 касаллиги яна 479 кишида аниқланди.

Улар:

-Бишкекда— 169 ;
—Ўш шаҳри— 26;
—Чуй вилояти  – 77;
—Ўш вилояти— 15;
—Талас вилояти — 23;
—Норин вилояти — 1;
—Иссиқкўл вилояти– 59;
—Жалолобод вилояти – 64;
—Боткен вилояти — 45 .

Шу билан вирус юқтириб олганлар сони 66 минг 983га етди.

Охирги суткада 439 киши коронавирусдан тузалди. Март ойидан бери 57 минг 760га киши касалликни енгди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ