АҚШ Қирғизистонга 652 минг долларлик тиббий ускуналар берди

АҚШ Касалликларни Назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) Қирғизистонга 652 минг долларлик тиббий асбоб-ускуналарни берди. Бу ҳақда 28-декабрь куни АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар берди.

 

Лаборатория ускуналари Бишкек, Норин, Ўш шаҳарлари ва Норин вилоятининг От-Боши туманларига етказиб берилади. Ускуналар COVID-19 вирусини текшириш учун 2700 кишига анализ юритиш имкониятини беради.

«Ушбу хайрия ҳаракати COVID-19 эпидемиясига қарши курашда Қирғизистонни қўллаб-қувватлаш учун CDC томонидан ваъда қилинган 1,38 миллион доллар ваъдасининг бир қисми бўлиб ҳисобланади. Юқори қувватли кислород концентраторларидан тортиб, ривожланган эпидемиологик таҳлил дастурларига қадар АҚШ ҳукумати, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), CDC ва Давлат департаменти орқали 5 миллион доллардан зиёд ёрдам берилмоқда», — дейилади баёнотда.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда 80 минг 535 киши тожливирусни юқтирган, шундан 1349 киши вафот этди, 75 057 бемор тузалган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ