АҚШ Садир Жапаровни Қирғизистон президенти сифатида тан олишини айтди

Америка Қўшма Штатлари Садир Жапаровни Қирғизистон президенти сифатида тан олади. Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Америка Қўшма Штатлари қирғиз халқини 10-январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловидаги фаол иштироки билан табриклади ва Марказий сайлов комиссиясига сайловни COVID-19 пандемияси синовларига қарамай яхши ташкил этганлиги учун миннатдорчилик билдирган.

 

Шунингдек, халқаро ташкилиотлар қоидабузарликлар қайд қилинганини, ушбу фактларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари  яхшилаб ўрганиб текширишига чақиради.

 

“Америка Қўшма Штатлари Садир Жапаровни Қирғизистон Республикаси Президенти сифатида тан олади. «Биз янги сайланган Президент Жапаров билан демократик институтларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ривожланиш, COVID-19 пандемиясига қарши биргаликда ҳаракатларни амалга ошириш ва коррупция ва халқаро уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги шерикликни чуқурлаштириш учун ишлашни орзиқиб кутамиз”, – деб айтилади баёнотда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ