Қадамжойда ёнғин содир бўлиб, 243 қўй ва эчки нобуд бўлди

3-февраль куни соат 12:00 атрофида Қадамжой шаҳрида чорва молларининг оммавий ўлими содир бўлди. Бу ҳақда бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлигида хабар берилди.

 

Хабарларга кўра, шаҳардаги сурма комбинатининг ҳудудида фойдаланилмаган конда ёнғин чиққан. Маҳаллий аҳоли томонидан коннинг ички қисми чорва молларини сақлаш учун фойдаланилган. Ёнғин натижасида 243 қўй ва эчки нобуд бўлди. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари жалб қилинган. Улар панжара ўрнатиб, фуқароларнинг розилиги билан шахта ичига 243 қўй ва эчкини кўмиб ташладилар. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ