Қадамжойда кўприкдан сойга қулаган эркак касалхонага ётқизилди

Бугун, 29-январь куни Қадамжойда сой қулаган эркак касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

 

Ҳодиса тахминан 00:18 да, Ўш-Боткен-Исфана трассасининг 105-километрида содир бўлган.

Ушбу ҳудуддаги кўприкдан 50-55 ёшли эркак спиртли ичимликлар ичиб сойга қулаб тушган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари чақирилиб, жабрланувчини сойдан олиб чиқиб, тез ёрдам хизматига топширишди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ