Аёлларнинг кўз ёшларидан пайдо бўлган Сўнг-Кўл

Тектоник типдаги Сўнг-Кўл денгиз сатҳидан 3016 метр баландликда жойлашган. Кўлнинг майдони 278 квадрат километр, узунлиги 27 километр 14 метрни ташкил этади. У Норин вилоятининг шимоли-ғарбий қисмида, Сўнг-Кўл ва Мўлдў тоғ тизмалари орасидаги водийда жойлашган. Сўн-Кўлнинг табиати беқиёс ва сирли, чиройли. Сувнинг ранги об-ҳавога қараб ўзгаради.

 

Баъзи манбаларга кўра, бу ном «гўзал кўл» деган маънони англатади. Қирғиз тилида баъзи товушлар, бўғимлар тушиб ёки бошқа товушга ўтиб кетади. Шу каби, сўзнинг биринчи компоненти «сўнун (ажойиб)» сўзининг қисқартирилган шакли бўлиши мумкин. Бошқа вариантларда у «сўнў» сўзидан келиб чиққан. Оққушнинг боласини сўнў деб аташган. Оққушлар Сўнг-Кўлга учиб, ёзда сузиб юришган. Шу билан бирга, Сўнг-Кўл этимологиясини «охирги, сўнгги кўл» деб талқин қилувчилар ҳам бор. Сўнг-Кўл сувини ичиш мумкин.

Ривоятларга кўра, ўтмишда Тангри-Тоғга бир хон келиб, у ерда жойлашиб олган ва у маҳаллий халққа оғир солиқ солган. У аёлларни зўрлик билан тортиб олиб, ўрдага ҳизматга олади. Бунга чидай олмаган ботир йигитлар золим хонга қарши тургани билан, унга кучи етмайди. Кейин мулла ва баҳшилар йиғилиб, дуо қилишади, кучли зилзила бўлиб,  золим хоннинг ўрдаси ва қўшинлари ер остига кириб кетишади. Бунинг ўрнига тоза, тиниқ кўл пайдо бўлар экан. Ўша кундан бошлаб Сўнг-Кўл золим хондан азият чеккан одамларнинг, аёлларнинг кўз ёшларидан пайдо бўлган кўл  деб айтилиб келинади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ