Ала-Тоо майдонига яна номаълум одамлар йиғилиб, озиқ-овқат олиб келишмоқда

Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида номаълум одамлар яна тўпланиб, озиқ-овқат ва мусиқа жиҳозларини олиб келишди. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.

 

«Марказда жисмонан чиниққан 50 дан зиёд бола тўпланди, шу жумладан металлдетектор кўтариб юрганлар ҳам бор. Аммо улар ўзларини таништиришдан бош тортишди. Икки микроавтобус майдонга мусиқа ускуналари ва ичимликлар олиб келди. Номаълум шахслар Чуй ва Эркиндик проспектлари кесишган жойда тўсиқлар ўрнатдилар. «, – деб ёзади Спутник нашри.

Эслатиб ўтамиз, кеча номаълум одамлар марказий майдонда концерт уюштиришга уринишган. Шаҳар мэри вазифасини бажарувчи Балбак Тулўбаев у ерда нима бўлаётганига ойдинлик киритишини айтган эди, аммо у алоқага чиқмаган эди. Тез орада оломон тарқалиб кетган эди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ