Қант шаҳридаги ҳарбий авиабазанинг бир қисмига Россия эгалик қилади

Қирғизистон парламентининг Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси 9 июнда Россиянинг Қант шаҳридаги авиабазаси бўйича шартноманинг айрим бандларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификациялаш юзасидан қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Мазкур қонун лойиҳасида Қантдаги ҳарбий авиабазанинг самолётлар учиб-қўниш майдончасини Россия таъмирлаши ва бу ҳудуд Россия мулки сифатида эътироф этилиши таъкидланган. Лойиҳанинг мазкур банди депутатларда “Қирғизистон ҳудуди Россияга ўтиб кетади”, деган ташвиш пайдо қилган эди.

Қонун лойиҳаси муаллифлари эса депутатларнинг бу ташвиши асоссиз эканини билдирдилар. Уларга кўра, Россия мазкур ҳудудга вақтинчалик эгалик қилади. Қант авиабазасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома муддати якунланганидан сўнг, ер яна Қирғизистонга қайтарилади.

Мазкур қонун лойиҳасида Россия йил сайин Қант авиабазаси учун Қирғизистонга 4 миллион 794 минг доллар ижара ҳақи тўлаши ҳам белгилаб қўйилган. Аввалги шартномага асосан Россия 4 миллион 502 минг доллар ижара тўлар эди.

Бишкекдан 20 километр олисликдаги Қант шаҳрида Россия ҳарбий ҳаво базаси 2009 йилда ташкил этилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ