Аравон туманида гўшт дўкони ва дорихона ёниб кетди

Аравон тумани Юсупов қишлоғида гўшт дўкони ва дорихона ёниб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, воқеа Айдаров кўчасидаги марказий бозорда содир бўлган. Натижада 50 квадрат метр гўшт сотиладиган дўкон ва дорихонанинг 20 квадрат метр томи ёниб кетди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ