Ўш шаҳридаги 5551-сайлов участкаси хусусий стоматология клиникасига кўчирилди. Бу ҳақда сайлов участкаси раиси Асилбек Жўлдўшев маълум қилди.
Унга кўра, сайлов кампанияси бошланганидан кейин ҳам сайлов қутилари ишламаган. Ярим соат ичида сайлов қутиси алмаштирилди ва сайлов давом эттирилди.
Аввалроқ, совуқ ҳаво туфайли Ўш шаҳридаги 16 сайлов участкасида урна ишламай қолган эди. Бу ҳақда Ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Эрали Аринбоев маълум қилган.
Ўш шаҳрида рўйхатга олинган сайловчиларнинг умумий сони 151 мингдан ошиб, улар 78 сайлов участкаларида овоз беришади.
Бугун, 10-январь куни Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловлари ва бошқарув шакли бўйича референдум бўлиб ўтмоқда. Мамлакатда 2474, чет элда 48 сайлов участкаси очилган.