Ҳажга борувчиларнинг пулларидан фойдаланган муфтиётнинг бухгалтери ҳибсга олинди

Муфтиёт раҳбарияти зиёратчиларнинг маблағларини хусусий молия ташкилотларига 100 миллион сомдан ортиқ қарз бериш учун ишлатиб, ойлик фоиз тўловларини ўзларининг манфаатлари йўлида ишлатган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Молиявий операциялар ошкор қилингандан сўнг, муфтиёт раҳбарияти хулосаларни яшириш ва қўшимча текширувларни тўхтатиб туриш учун Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига 100 минг доллар пора таклиф қилган», дейилади хабарда.

 

Кеча, 9-февраль куни ушбу факт Жиноят кодексининг 328-моддаси 3-қисми («Жуда катта миқдордаги пора бериш») бўйича судгача бўлган тергов ишларини юритиш учун Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида рўйхатдан ўтказилди.

 

«Шу куни муфтиётнинг бош бухгалтери Ж.Б Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларига пора бераётганда ушланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилди», дейилади хабарда.

Унинг қўшимча қилишича, қўмита ушбу ишни ўрганмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ