Бир номзод президентлик сайловларида қатнашишдан бош тортди

Президентликка номзод Рашид Тағаев президентлик сайловларида қатнашишдан бош тортди. Бу ҳақда унинг штабининг матбуот котиби Нуриля Чўлпонбаева маълум қилди.

 

Тағаев номзодини қайтариб олиш учун Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатлар юборганлиги маълум бўлди.

«Мен ўз позициям билан мамлакат барқарорлиги ва тинчлиги учун ишлашда давом этаман. Аммо бугун сиёсий вазият тез ўзгариб бораётгани сабабли биз шошилинч қарорлар қабул қилишимизга тўғри келди. Умид қиламанки сиз менинг қароримни тушунасиз», – деди Тағаев.

Шунингдек МСК номзоднинг аризаси кўриб чиқилмаганлигини билдирди. Эслатиб ўтамиз, 10-январь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида 18 номзод рўйхатдан ўтказилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ