Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича парвозлар кўпайтирилади

«Манас» халқаро аэропорти Истанбул-Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича парвозлар сонини кўпайтиради. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 20-январдан бошлаб Истанбул-Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича ҳафтасига 7 рейс амалга оширилади.

Парвозлар «Turkish Airlines» томонидан амалга оширилади.

Аввал авиакомпания ҳафтасига 5 маротаба парвозларни амалга оширган.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ