Бишкек ва Ўш шаҳар кенгашларига сайловлар 11-апрель куни бўлиб ўтади

Бишкек ва Ўш шаҳар кенгашларига сайловлар 2021-йилнинг  11-апрелида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Бундан ташқари, бир қатор маҳаллий кенгашларга сайловлар ўтказиш режалаштирилган.

Тожливирус пандемияси сабабли Қирғизистонда фавқулодда ҳолат жорий этилиши сабабли 2020-йил 12-апрелига белгиланган маҳаллий сайловлар кейинга қолдирилган.

 

Бишкек шаҳар кенгашининг ишлаш муддати 4 йил. Унинг таркиби 45 депутатдан иборат.

Шаҳар кенгаши шаҳар мэрини тасдиқлаши, унинг ҳисоботини тинглаши ва ишдан бўшатиши мумкин.

Айни пайтда Бишкек шаҳар кенгашида 5 фракция – «Республика-Ата Журт», «Ўнугуу-Прогресс», «Мекеним Қирғизистон» ва Қирғизистон мавжуд.

Шаҳар кенгашининг ечимлари қарор шаклида қабул қилиниб, уни шаҳарнинг барча ташкилотлари ва корхоналари  бажариши мажбурийдир.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ