Бишкек, Ўш шаҳарлари ва От-Боши, Чотқол туманларида карантин сақланиб қолади

Агар республикада тожливирус тарқалиши авж олиб, вазият кескинлашса фавқулотда ҳолат тартиби қайта жорий қилинади.

“11-майдан бошлаб Бишкек ва Ўш шаҳарлари, Норин вилоятига қарашли От-Боши тумани ва Чотқол туманининг Қаниш-Қия қишлоқ ҳудудида карантин жорий қилинади. Бошқа ҳудудларда фавқулотда вазият тартибида ишлар олиб борилади”, деган Қирғизистон Бош вазир муовини Қубатбек Боронов 10-май куни матбуот анжуманида.

Қирғизистонда илк тожливирус 18-мартда қайд қилинган. 10-майда эса бу хасталикни юқтирганлар сони мингдан ошган. Улардан 675 нафари соғайиб, 12си вафот этган.

Ҳукумат 22-мартда фавқулотда вазият эълон қилиб, 25-мартдан эса баъзи ҳудудларда фавқулотда ҳолат тартибини жорий қилган. Босқичма-босқич чекловлар олиниб, 11- майдан фавқулотда холат тартиби бекор қилиниши айтилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ