Бишкекда 27 ёшдаги аёл ўзини деразадан улоқтирди

Пойтахда 27 ёшли аёл ўзини кўп қаватли бинонинг 6-қаватидан ташлаб юборган. Бу ҳақда “elgezit” сайти ёзмоқда.

 Воқеа кеча, 14-май куни таҳминан соат 16:00 атрофида Бўкўнбаев ва Абдраҳманов кўчасининг чорраҳасидаги кўп қаватли турар жойларнинг бирида содир бўлган.

Аёл бошидан олган жароҳати туфайли «Тез ёрдам» машинаси билан шифохонага бораётган жойида жон таслим қилган.

Воқеа жойига келган милиция ҳодимлари аёл ўзининг тенгдошлари билан бирга яшаб келаётганини аниқлаган. Фалокат содир бўлган вақтда тенгдошлари бошқа хонада ухлашаётган эди. Марҳума сўнги кунлари тинчи йўқолиб, ҳеч бир инсонга қўшилмай, ғамгин ҳолатда қолганини маълум қилишган. Аёлнинг танасидан қотиллик аломатлари топилмаган, ёки бирор бир қийноқ излари йўқ, дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ