Бишкекда ўликхона ходимлари жасадни ёрмаслик учун пул талаб қилишган

Республика Патологик-Анатомия Бюроси ходимлари ноқонуний равишда пул олганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ўликхонанинг айрим ходимлари жасадни ёрмаслик учун қариндошларидан пул талаб қилишган.

«Ушбу ҳолат Жиноят кодексининг 238-моддаси (давлат хизматчиси томонидан ноқонуний равишда пул иш ҳақи олиш) бўйича қайд этилиб, тергов жараёни бошланди», – дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ