Бишкекдаги марказий масжиддан 10 минг долларни ўғирлаган гумондор ушланди

Бишкек милицияси марказий масжиддан катта миқдордаги пулни ўғирлашда гумон қилинган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумотга кўра, 20-январь куни жабрланувчи Жибек Жолу проспектидаги марказий масжиддан номаълум шахслар   унинг барсеткасини олиб кетишганини маълум қилиб, гумонланувчиларга нисбатан чора кўришни сўраб Свердловск тумани ИИБга мурожаат қилган. Унинг орасида 5700 АҚШ доллари, 300000 рубли ва 55000 сом (жами 10 300 доллар) пул бўлган.

Ушбу факт Жиноятлар ва ҳуқуқбузарикларнинг ягона реестрида рўйхатдан ўтказилиб,   Жиноят кодексининг 200-моддаси («Ўғирлик») бўйича судгача бўлган иш очилган.

Тинтув давомида шаҳар милициясининг мулкий жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари ўғирликда гумон қилинган 50 ёшли эркакни ҳибсга олишган. Тергов жараёнида ўғирланган барсетка ичидаги пуллари билан топилган.

Тергов давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ