«Биз ичкиликка қаршимиз!» Ушбу шиор билан Тўн тумани ёшлари юриш қилдилар

Бугун, 17-февраль куни Иссиқкўл вилояти Тўн туманининг Оқ-Ўлўн қишлоғида «Биз ароққа қаршимиз!» шиори билан юриш қилишди. Ушбу акция маҳаллий ёшлар ва диний ҳодимлар ташаббуси билан бўлиб, маҳаллий ҳокимият ва қишлоқ аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланди.

 

Тадбир доирасида юриш иштирокчилари Оқ-Ўлўнда спиртли ичимликлар савдосини тақиқлашга чақириб, қишлоқ аҳолисини соғлом турмуш тарзига чорладилар. Бу ҳақда Тўн  тумани бош имом хатиби Таалай ҳожи Ақунов айтиб ўтди.

 

“Авваллари Тўн туманида спиртли ичимликлар савдосини чеклаш бўйича бир қатор ташаббуслар қилинган эди. Худо хоҳласа, бу борадаги ижобий қадамлардан бири Оқ-Ўлўн қишлоғидан бошланди. Ушбу қишлоқ ёшлари ва маҳаллий масжид имоми Замир Супаев томонидан ташкил этилган «Биз ичкиликка қаршимиз!», номли акциядан сўнг у ерда алкоголли ичимликлар сотилишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинадиган бўлди », – деди Таалай ҳожи Ақунов.

Ушбу ташаббусни қишлоқ бошлиғи ўзи таклиф қилиб, спиртли ичимликлар сотмаслик учун одамларнинг розилигини олиш учун имзолар йиғилмоқда. Оқ-Ўлан имоми Замир Супаевнинг айтишича, «Биз ичкиликка қаршимиз!» акциясини эстафета сифатида туманнинг бошқа ҳудудларига ҳам ўтказиб беришмоқчи.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ