Болот Темиров аввал ҳужжатлари текширилганини маълум қилди

“Temirov LIVE” YouTube канали муаллифи Болот Темиров «Биринчи шахсларга жавоб» номли видеомурожаатини эълон қилди.

Темиров ўз баёнотида 2006 йилда журналистлик фаолиятини қандай бошлагани, шундан сўнг давлат хизматига таклиф қилингани ҳақида гапириб берди.

«Мени Оқ уйда президент котибияти ахборот хизмати мутахассиси сифатида ишлашга чақиришди. Ҳужжатларни топширдим, тегишли органлар синчиклаб текшириб кўрди», — дейди журналист.

18 апрель куни “Temirov LIVE” YouTube Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев фарзандларининг давлат тендерларида иштироки бўйича текширувни эълон қилди. 19 апрель куни Болот Темировга нисбатан янги жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди. Полиция маълумотларига кўра, Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 379 («Ҳужжатларни қалбакилаштириш») ва 378 («Қирғизистон Республикаси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш») моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Журналист жиноий жавобгарликка тортилишини ўзининг касбий фаолияти билан изоҳлайди ва Қирғизистон ҳукумати уни таъқиб қилаётганини таъкидлайди.

Йил бошида Темировга нисбатан гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлашда гумон қилиниб жиноий иш қўзғатилган ва унинг ишхонасида тинтув ўтказилган. Ўшанда журналист ўзининг ҳибсга олинишини Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Ташиевга қарши журналистик тергов билан боғлаган.

Бир кун аввал президент Садир Жапаров ўз интервьюсида «Темиров бировнинг ҳарбий билетини ўғирлаб, ўз суратини ёпиштирган ҳолда фамилиясини ўзгартирган ва шу ҳарбий гувоҳнома асосида Ўзган шаҳрида Қирғизистон паспортини олган», деб айтган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ