Бозор-Қўрғон-Арслонбоб йўлини таъмирлаш керак. Иш қачон бошланади?

Бозор-Қўрғон-Арслонбоб йўлинининг таъмирга мухтож қисмларини таъмирлаш ишлари эрта баҳорда бошланади. Бу ҳақда туман ҳокими Бақит Қўзуев ҳайъат кенгашида маҳаллий ҳокимиятнинг 2021-йилга мўлжалланган режалари тўғрисида сўзлаб бераётганда айтиб ўтди.

 

Унга кўра, бу йил асосий эътибор ички йўлларни таъмирлашга қаратилади. Шунингдек, баҳорда ёнғоқнинг макони бўлган Арслонбобга борадиган йўлдаги чуқурларни таъмирлаш ишлари олиб борилади. Аслида Бозор-Қўрғон-Арслонбоб йўлини реконструкция қилиш ҳукумат даражасида кўтарилмоқда.

 

“ Сайёҳлар учун Арслонбобга борадиган йўл жуда муҳимдир. Минтақага олиб борадиган йўлнинг ҳам таъсири бор. Бу йил сайёҳлик мавсумига шароитлар яратиш мақсадида баҳордан бошлаб ўйилиб кетган қисмларини ямаб, таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу мамлакат миқёсидаги таъмирланиши мумкин бўлган йўл. Халқ ҳам Садир Жапаровдан ушбу йўлни таъмирлашни илтимос қилган. Яқин 2-3 йил ичида йўлимиз тўлиқ реконструкция қилинади деган умиддаман. Шунга қарамай, биз, маҳаллий ҳокимият, ўзимиз ҳам ҳаракат қиламиз. 5 километргача бўлган йўллар таъмирланади. Бу борада ҳаракатлар олиб борилмоқда », – деди Кўзуев.

 

Бозор-Қўрғон-Арслонбоб йўлининг узунлиги 40 км дан узоқ йўлдир.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ