Бозорқўрғон ички ишлар бўлимига Арслонбобдан бир гуруҳ одамлар келишди

Бозорқўрғон ички ишлар бўлими олдида Арслонбоб қишлоғидан келган элликка яқин киши турибди. Улар милициядан 14-январь куни калтакланган Абдуваҳоб Бозорбой ўғлининг ишини адолатли тергов қилишни талаб қилмоқда, деб хабар беради Турмуш нашри.

ИИБ олдида турганлардан бири, Муродбекнинг айтишича, милиция бўлими бошлиғи халқ билан учрашган.

«Унинг сўзларига кўра, суд-тиббий экспертизаси натижаларидан сўнг, бирорта натижа бўлади. Аммо у ердаги одамлар жанжал чиқариб калтаклаганларни қонун бўйича жазолаш кераклигини айтмоқда », – дейди у.

Аввалроқ, Жалолобод ИИБ матбуот хизмати калтаклангани сабабли касалхонага етказилган 31 ёшли фуқаронинг иши тергов қилинаётгани ҳақида хабар қилган.

«Бозорқўрғон ички ишлар бўлимига 31 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унда у кўк бўри ўйинида 3 фуқаро шериклари билан уриб қўйганини ёзган. Фуқаро вилоят касалхонасининг синиқлар бўлимига ётқизилган.

Ушбу ҳолат Жиноят кодексининг 266-моддаси асосида Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрига рўйхатдан ўтказилиб, судгача процесслар очилиб, тегишли экспертиза тайинланган. Натижаси билан қонуний қарорлар қабул қилинади », – деб хабар беради матбуот хизмати.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ