Бозорқўрғон қишлоғи шаҳарга айланиши мумкин

Қирғизистонда янги Бозорқўрғон шаҳри пайдо бўлиши мумкин. Лойиҳа Олий Кенгашда муҳокама қилинмоқда.

 

Қирғизистон парламенти матбуот хизматининг хабар беришича, Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқий масалалари ва Олий Кенгашнинг регламенти бўйича қўмитаси ушбу қонунни иккинчи ўқишда маъқуллади.

Шаҳарни Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон қишлоқ округи негизида яратиш мумкин. Ушбу ҳудудга бешта қишлоқ ва қишлоқ мақомига эга бўлмаган олтита аҳоли пункти киради. У ерда жами 58 842 киши истиқомат қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ