Бозорқўрғонда тунда кўчада юрган 16 ўспирин қўлга олинди

Бозор-Қўрғон туман ИИБ томонидан «Тунги ўспирин» номли тезкор профилактика тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Жалолобод ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, текширув доирасида тунда ҳудудда қаровсиз қолган вояга етмаганлар текширилган. Тадбирнинг асосий мақсади вояга этмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва тўдалараро жанжалларнинг олдини олиш. Натижада 11 та материаллар Бозорқўрғон тумани ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган Ёшлар комиссиясига юборилди. Кечаси қаровсиз қолган 16 нафар вояга етмаганлар аниқланди, уларнинг ота-оналари чақирилди ва уларга тушунтиришлар берилди. Уларга болаларини қаровсиз қолдирмаслик ҳақида огоҳлантирилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ