Бозорларни дезинфекция қилганидан сўнг пневмония кўпайдими?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бишкекда дезинфекция қилинганидан сўнг пневмония тарқалиб кетгани ҳақидаги хабарларга жавоб берди.

Муассасанинг маълумотларига кўра, дезинфекциялаш воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, эпидемиологларнинг кўрсатмаларига биноан тайёрланиб, барча талабларга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Таркибида хлори мавжуд бўлган дезинфекциялаш воситаларининг сертификатлари бор.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Бишкекдаги бозорларни зарарсизлантирганидан кейин пневмония кўпайиб кетганлигини айтишмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, хлор билан заҳарланиш аломатлари бошқача бўлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ