Бу йил ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомобилларни рўйхатдан ўтказиш хизматлари арзонлади

2021-йилнинг январидан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомобилларни рўйхатдан ўтказиш бўйича пуллик хизматлар 34 фоизга арзонлади. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда.

2019-йилнинг декабрь ойида янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш бошланди. Бланклар нархи 9 бараварга арзонлади, аввал у тахминан 920 сомни ташкил қилар эди, энди 100 сом 86 тийинга тенг.

Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари юқори сифатли материалдан (поликарбонатдан) тайёрланган, 20 дан ортиқ хавфсизлик хусусиятларига эга, амал қилиш муддати 10 йилгача бўлган ва ҳайдовчининг шахсий маълумотлари ва фотосуратлари куйишининг олдини олиш учун лазер принтер билан босилган.

2020-йилнинг март ойида ҳайдовчилар маълумотлар базасини яратиш хизмати бепул тақдим этила бошлаган. Шундай қилиб, гувоҳнома нархи 184 сомга арзонди. Шунингдек, март ойидан бошлаб автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш бир хил нархга туширилди, чунки энди ҳудудан чиқмай автомобилларни рўйхатдан ўтказиш хизмати бепул бўлиб қолди.

Паспортлар бўйича:

Ўтган йилнинг апрель ойидан бошлаб 2017-йилдаги eID -карталарни шошилинч 3 соат ичида рўйхатдан ўтказиш ва топшириш бўйича хизматнинг нархи 283 сомга, умумий фуқаролик паспорт 679 сомга арзонлади. Шундай қилиб, уларнинг нархи:

– биринчи марта олганда ва амал қилиш муддати тугагандан сўнг алмаштирганда: eID -карт – 4100 сом, фуқаролик паспорти – 5523 сом;

– Йўқотилган ёки алмаштириш муддати тугаганда алмаштирганда: eID-карт – 4300 сом, фуқаролик паспорти – 5723 сом;

– Исмингизни ўзгартирганда: eID-карт – 4160 сом, фуқаролик паспорти – 5623 сом;

Шунингдек 2021-йилнинг январидан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомашиналарни рўйхатдан ўтказиш бўйича пуллик хизматлар 34 фоизга арзонлади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш 63 сомга арзонлаган.

Автомобилларни текшириш, маълумотлар базасини яратиш ва рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) хизматларининг нархи 63-64 сомга арзонди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ