Қирғизистон сайловларида ўзбеклар ўрни

Қирғизистонда сайловлар ҳеч қачон адолатли бўлмаган ва бу кўриниш яқин келажакда одамларнинг ўзлари ўзгармагунча, сақланиб қолади деб ўйлайман. Биз ҳар сафар расмийларни порахўрликда, овозларни сотиб олишда, ноқонуний ишларда айблаймиз. Агар улар «аҳмоқ» бўлса, халқ ҳам аҳмоқ бўлиши керак дегани эмас-ку!?. Шу кунларда Ўш шаҳрида маҳаллий кенгаш депутатлигига партияларнинг сайловолди ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Сўнги кунларда интернет тармоқларида, Ўшда овозларни сотиб…

Батафсил...

Россия президенти Владимир Путин С. Жапаровни табриклади

Россия президенти Владимир Путин Садир Жапаровни табриклади. Бу муддатидан олдин ўтказилган президент сайловларининг дастлабки натижалари билан боғлиқ. Айни пайтда Садир Жапаров 79 фоиз билан пешқадамлик қилмоқда.   Кремлнинг расмий веб-сайтида берилган баёнотда: «Президент этиб сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг. Умид қиламанки, сизнинг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингиз барча Қирғизистон-Россия алоқаларининг янада ривожланишига ҳисса қўшади», – деб айтилади.

Батафсил...

Чегарадан ноқонуний кириб, Ўш шаҳрида талончилик билан шуғулланган тўрт нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

8-январь куни Андижон орқали чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва Ўшдаги телефон дўконини талаган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган. Бу ҳақда бугун, 11-январь куни Ўш шаҳар ИИБ матбуот котиби Абсатар Тавакалов маълум қилди.     Маълумотларга кўра, гумонланувчилар Ўш шаҳрининг Абсамат Масалиев кўчасида жойлашган «Цифровик»  мобил телефон дўконидан қиймати 500 минг сом бўлган «Самсунг»  ва «Айфон»  телефонларини ўғирлаб кетишган.  …

Батафсил...

Сайлов: Бугун тушга қадар 11 та шикоят келиб тушди

Бугун, 10-январь куни соат 12.00 да сайловчилардан 11 та шикоят келиб тушди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Тинчтик Шайназаров матбуот анжуманида айтиб ўтди. Шикоятларнинг аксарияти техникалар бузилиши тўғрисида бўлди. Шайназаровнинг сўзларига кўра, барчаси ўз ўрнига қўйилди.   Сайлов кампанияси бошланганидан бери жами 61 та мурожаат келиб тушди. Овозларни сотиб олиш бўйича 13 та шикоят, фуқароларни оммавий ташиш бўйича иккита…

Батафсил...

Мадумаров: Сайлов адолатли ўтмаяпти

Сайлов адолатли ўтмаяпти. Президентликка номзод Адахан Мадумаров бугун, 10-январь куни муддатидан аввалги президентлик сайловлари ва бошқарув шакли бўйича референдумда овоз бериш пайтида шундай деди.   «Кўчма овоз беришни кўрмоқдасизлар,  бундай ваҳшийликни Мустақилликдан кейинги 30 йил ичида кўрмаганмиз. Ижтимоий тармоқларда бетартибликларни кўришингиз мумкин. Ҳаммасига баҳо берадиган жамоатчилик бор ”, – деди Мадумаров. Унга кўра, ташвиқотлар давомида жиддий хатоларга йўл қўйилган. Эслатиб…

Батафсил...

Қирғизистонликлар ўртача қанча пул ишлашни хоҳлашади?

Қирғизистонликлар ўртача 18 минг сомдан 32 минг сомгача иш ҳақи олишни хоҳлашади. Бу JOB.KG томонидан ўтказилган тадқиқотдан маълум бўлди. Сўралган қарийб 31 минг қирғизистонлик 18 дан 32 минг сомгача пул ишлашни хоҳламоқда. Шулардан 19 минг киши 18 минг сом, 2 минг киши 50 минг сом маош олишни хоҳламоқда.   2021-йилда россияликларнинг кутаётган иш ҳақи 158 минг рублни ташкил этади, деб…

Батафсил...

МХДҚ: Ўмурбек Бабанов сўроққа чақирилди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ бош вазир Ўмурбек Бабановни сўроққа чақирилганини айтмоқда. Унда Бабанов судгача бўлган тергов жараёнларида фигурант эканлиги айтилган. – Тергов жараёнида содир этилган жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари тўплами амалга оширилади. Шу муносабат билан, тергов органлари фуқаро Ў.Бабановга унинг иштирокида тергов ҳаракатларини олиб бориш тўғрисида чақирув юборди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қўзғатилган жиноят ишларини тергов…

Батафсил...

Кёнигсбергни Калининград қилиб ўзгартирган, Ўш вилоят қўмитасининг биринчи котиби Колосов ҳақида

Қирғизистон Компартияси (большевиклар) Ўш вилоят қўмитасининг биринчи котиби Совет давлат арбоби ва партия раҳбари Пётр Иванович Колосовдир. У 1906 йилда Свердловск вилоятида туғилган. Колосов раҳбарликка тафсия қилинганидау 33 ёшда эди. Колосовнинг партиявий фаолиятида бу биринчи жиддий тайинланиш эди. Замонавий сўзлар билан айтганда, Колосов Ўш вилоятининг биринчи Совет губернатори бўлган. У 1939 йилдан 1943 йилгача Ўш вилоятига раҳбарлик қилди, сўнгра у…

Батафсил...

ИИВ: Янги йил тунида 184 та жиноят қайд этилиб, 2129 ҳайдовчи қоида бузди

Қирғизистонда  янги йил туни милициясига 184 та шикоят келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.   Шикоятларнинг 112 таси жиноят сифатида, 72 таси ҳуқуқбузарлик сифатида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрига киритилган. Шунингдек, 18 та йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, 19 киши тан жароҳати олди. Айтишларича, бир инсон вафот этган. Автоинспектор йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги тўғрисида 2 минг 129 ҳайдовчига…

Батафсил...

«Ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилади, одамлар тайёр бўлиши керак»

Қирғизистонда 2021-йилнинг март ва апрель ойларида ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилади, одамлар бунга тайёр бўлиши керак. Бу фикрни Чет эллик инвесторлар уюшмаси раиси Қайрат Итибоев «Марал» радиосига берган интервюсида айтиб ўтди.   Унга кўра, ҳукумат яхши ахборот сиёсатини олиб бормаяпти. Иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун капиталнинг чиқиб кетишини секинлаштирадиган йўлни топиш керак. Бундан ташқари, яқинлашиб келаётган сайловлар ички сармояларни…

Батафсил...

Тожливирус билан курашиш учун Қирғизистонга қарийб 400 миллион доллар ажратилди, яна шунча миқдор кутилмоқда

Тожливирусга қарши курашиш учун Қирғизистон халқаро молия институтларидан 346,8 миллион доллар олди. Яна 427,6 миллион доллар олиниши кутилмоқда. Тасдиқланган ва кутилаётган ёрдамнинг умумий миқдори 774,4 млн. Ушбу маълумот ҳукумат материалларида кўрсатилган. Олинган ёрдам бўйича сўнгги янгиланиш 24 декабрдан бошлаб мавжуд. ХВФ Қирғизистонга 241,9 миллион доллар ажратди. Осиё тараққиёт банки — 52,3 миллион доллар. Жаҳон банки — 9,8 миллион доллар. Европа…

Батафсил...

Қирғизистонда светнинг нархи 5 сомгача кўтариладими?

Айни пайтда Қирғизистон энергетика инқирозига дуч келмоқда. Ушбу соҳа мутахассисларининг айтишича, вазият кун сайин ёмонлашмоқда, бу асосан Тўқтоғул сув омборида сув миқдори камайганлиги билан боғлиқ. Айни пайтда электр энергияси нархлари бўйича мунозаралар қайта бошланди. Қирғизистон Энергия Ҳисоблаш Марказининг бош директори Таалайбек Байғазиев электр энергияси нархини ошириш масаласини кўтарди. “Тарифларни ошириш керак. Чунки электр энергияси истеъмоли кўпаймоқда. Қувват сарфи ортишни бошлади.…

Батафсил...

Қирғизистоннинг олтин захиралари бир ойда 1,6 миллиард сомга камайди

Бир ой давомида Миллий банкнинг олтин захиралари 1 миллиард 646,6 миллион сомга камайди. Бу ҳақда муассаса расмий сайтида ёзилган.   Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида захира ҳажми рекорд даражадаги 83 миллиард 11,1 миллион сомга етиб(рекорд),  декабрь бошида 81 миллиард 364,5 миллионга тушди. Аммо сабаби аниқ айтилмаган. Таъкидлаш керакки, кеча кечаси Лондондаги қимматбаҳо металллар ассоциацияси бир унция олтин (31,1 грамм) 79…

Батафсил...

СOVID-19: 27-июнда 50 бемор тузалди, жами соғайганлар 2212 нафарга етди

Бугун, 27-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 50 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  26; Чуй вилояти — 5; Ўш вилояти — 7; Ўш шаҳри –  3; Жалолобод вилояти — 3; Норин вилояти — 6; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2212 бемор соғайди.

Батафсил...

Қудуққа тушиб кетган сигир қутқарилди

Чуй вилоятининг Аламудун туманига қарашли Ленин овулининг Набережная кўчасида жойлашган қудуққа 6-май куни сигир тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Сигирни қутқарувчилар эвакуаторнинг ёрдамида чиқаришган.

Батафсил...