Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган чорва ҳайвонлари қирғизистонлик эгаларига қайтарилди

Қирғизистонлик ва ўзбекистонлик чегарачиларнинг музокаралари ортидан 17-18 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган 51 бош қўй, 7 бош қорамол ва 5 та от қирғизистонлик эгаларига қайтарилди. Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизматининг маълум қилишича, 17 ноябрь куни Олабуқа чегара отряди ходимларига қўшни давлат ҳудудига ўтиб кетган 51 бош қўйи ва 7 бош сигирини қайтаришда кўмаклашиш илтимоси билан Жалолобод вилоятининг Олабуқа…

Батафсил...

Қирғизистондан чорва молларини хорижга олиб чиқиш тақиқланди

Қирғизистондан ҳайвонларни хорижга олиб чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва мелиорация вазири Тилек Тоқтоғазиев билдирди.  «Аввалгига солиштирганда ҳозир Қирғизистондан Ўзбекистонга 10 ҳисса кўп ҳайвон ўтяпти. Чорва молларини экспорт қилиш тўхтатилган, чунки ички бозорда чорва молларини етказиб бера олмаслик хавфи мавжуд. Тегишли фармонга ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи Артем Новиков қўл қўйди. Ҳужжат имзоланган кундан бошлаб кучига киради»,- дейди…

Батафсил...

Ўзбекистон Қирғизистонга юқумли касалликлар шифохонаси қуришга кўмаклашади

Ўзбекистон Қирғизистонга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбадаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, уч минг тонна буғдойдан иборат гуманитар ёрдам 17 ноябрь куни Ўш темир йўл станциясига етиб келган. Бундан ташқари Ўзбекистон яқин орада Бишкекда ва Боткен вилоятининг Қадамжой туманида 400 ўринлди юқумли касалликлар шифохонаси қурилиши учун модул конструкцияларини жўнатишини маълум қилди. Ўзбекистон 15 ноябрь куни Бишкекка коронавирусга қарши…

Батафсил...

Боткен вилоятида давлат чегараси қаттиқ қўриқланмоқда

Боткен вилоятида давлат чегаралари қўриқланмоқда. Давлат чегара хизматининг Боткен вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Замирбек Мийзаевнинг сўзларига кўра, айни пайтда ҳудуддаги чегарачилар кучайтирилган тартибда ишламоқда. У Тожикистон чегара хизматининг Сўғд вилоятидаги вакили подполковник Ражабзода Муродали ва Ўзбекистон чегара хизматининг шарқдаги вакили полковник Ильдар Холназаров билан биргаликда иш олиб бормоқда.

Батафсил...

«Дўстлик» чегара постидан ўтган ҳар бир кишидан экспресс-тест олинмоқда

Ўш вилоятидаги «Дўстлик» чегара  постидан ўтганларнинг барчаси экспресс-тестдан ўтмоқда. Бу ҳақда вилоят маъмурияти котиби Нурқиз Қадирбек қизи хабар берди. «Кеча, 28-сентабрь куни Бош вазир Қубатбек Бўрўнов пандемиянинг иккинчи тўлқинининг олдини олиш чораларини кучайтириш бўйича бир қанча вазифаларни топширди. Бугунги кунда Ўш вилоятида барча туманларда тўй-маросимларини чеклаш, санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилиш бўйича рейдлар ўтказилмоқда. Ўзган туманида тожливирус инфексияси тарқалишининг олдини олиш…

Батафсил...

Ола-Буқадаги чегарадан 30 дан ортиқ ҳайвонни олиб ўтаётган шахслар ушланди

Ола-Буқа туманидаги чегарачилар чорва молларини ноқонуний олиб ўтаётган одамларни ушладилар. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, чегарачилар Ола-Буқа туманининг Тепа-Қўрғон қишлоғидаги даладан «Мерседес Бенц» юк машинасида икки кишини ҳибсга олган. Ҳибсга олинганлар 1989-йилда туғилган Қирғизистон фуқароси Х.А. ва 1986 йилда туғилган фуқаро С.Ж. бўлган. Улар 33 та майда ҳайвонларни назорат пунктидан бошқа ҳудуддан ноқонуний равишда олиб…

Батафсил...

Қирғизистон-Хитой чегараси вақтинча ёпилади

1-4 октябр кунлари юкларни ташиш учун Қирғизистон-Хитой чегарасидаги Тўруғарт ва Эркештом назорат-ўтказиш пунктлари ёпилади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, чегаранинг ёпилишига Хитойнинг «Ўрта куз байрами» ва «Билим куни» таътиллари сабаб бўлган. Ушбу назорат пунктлари ўз ишини 5 октябрдан тиклайди. Шуни таъкидлаш керакки, пандемия алгоритмига кўра, ҳозирда Хитойдан Қирғизистонга фақат товарларга рухсат берилади.

Батафсил...

Ўзганда молхона ва 20 та қўй ёниб кетди, бир кунда Қирғизистонда 16 та ёнғин қайд этилди

Бир кун ичида мамлакатда 16 та ёнғин қайд этилди. Ёнғинни ўчириш учун 19 та ёнғин бўлими юборилди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. Ўзган туманининг Коммунист қишлоғида молхона ва ем-хашак, қўйлар ёниб кетди. Маълумотларга кўра, фожеа Алиев кўчасида содир бўлган. Натижада умумий майдони 120 квадрат метр бўлган молхонада 2 тонна пичан ва 20 та қўй ёниб кетган. Қора-Сув…

Батафсил...

Россия-Қозоғистон чегарасида 3 мингдан ортиқ қирғизистонлик қолди

Қозоғистоннинг Россия билан чегарасида ҳамон 3200 қирғизистонлик чегарадан ўта олмаяпти. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасининг маълум қилишича, Қозоғистон орқали транзитни ташкиллаштириш масаласида музокоралар олиб борилмоқда. Таъкидланишича, 21 сентябр куни мигрантлар билан консул учрашди. Оренбург вилояти ва Башқирдистон Республикаси расмийлари билан қирғизистонликларга ёрдам кўрсатиш масаласида музокоралар ўтказилмоқда. Ҳозир улар Россия томони ташкиллаштирган чодирларда истиқомат қилмоқда. Эчлчихонанинг қайд қилишича, Қозоғистон ҳозирча чегарани очмади ва…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон яқин орада чегара муаммосини ҳал қилишади

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Москвада тожик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди. Эслатиб ўтамиз, Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари кун тартибидаги асосий масалаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, улар трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш ва провокацияларни назорат қилиш зарурлигини таъкидладилар. «Томонлар тожливирус сабабли қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат вакилларидан…

Батафсил...

Жалолобод вилоятида Ўзбекистонга ҳайвонлар ноқонуний олиб кетилаётгани аниқланди

Аҳси туманида чорва молларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни Давлат чегара хизмати хабар берди. 5 сентябрь куни Аҳси тумани Таза-Сув ҳудудидаги чегарачилар Хундай Портер русумидаги автомобиль ёнидан давлат чегарасидан олиб ўтишга тайёрлан бешта қорамолни топишган. 7-сентабрь куни Аҳси туманининг яна бошқа ҳудудида Ҳундай Портер русумидаги автомобиль қўлга олинган. Унинг ҳайдовчиси 10 бош…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозлар 15 сентябрдан қайта бошланиши кутилмоқда

“Худо хоҳласа 15 сентябрдан бошлаб парвозлар йўлга қўйилади. Ҳозир музокаралар ўтказилмоқда”, -деди Қурманбек Акишев. Унга кўра, айни пайтда Қозоғистон билан ҳам ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги авиапарвозлар бир неча ой олдин тўхтатиб қўйилган эди.

Батафсил...

Россияга Қирғизистондан кимлар кетиши мумкин?

Қирғизистон аста-секин бошқа мамлакатларга парвозларни тикламоқда. Сентябр ойида Россия билан 20 та рейс амалга оширилди. 21 август куни 32 мамлакатга ўз эшикларини очди. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов маълум қилди. Ҳозирда бир қатор қирғизистонликларга Россияга киришга рухсат берилган. Улар: – Россия фуқаролигига эга бўлганлар, – Россияда яқин қариндошлари бўлганларга (фарзандлари, турмуш ўртоқлари, ота-оналарини кўриш учун), – тиббий ёрдамга…

Батафсил...

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Қарқира» назорат-ўтказиш пункти ҳам фуқаролар учун очилди

Бугун Иссиқкўл вилоятининг Туп туманидаги Қирғизистон ва  чегарасида жойлашган «Карқира» назорат-ўтказиш пункти қайта иш бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати хабар бермоқда. Чегара божхона пости эрталаб соат 8.00 дан кечки 18.00 гача ишлайди, шу вақт ичида фуқаролар, транспорт воситалари, юклар, товарлар ва ҳайвонлар ўтиши мумкин. Шунингдек, Чегара хизмати фуқароларни Қозоғистонга саёҳат пайтида Қозоғистон томони томонидан қўйилган чекловлар билан танишишга чақирди.…

Батафсил...

Россия сентябрда қайси давлатлар билан ўз чегараларини очади?

Россия ҳукумати халқаро парвозни тўхтатиб қўйди ва 27 март куни ўз чегараларини чет элликлар учун ёпди. Бу тожливирус инфекциясининг тарқалишини тўхтатиш мақсадида қилинган. 1 августдан бошлаб, Россияда ҳаво қатнови қисман тикланди. Кейин Буюк Британия, Танзания ва Туркия билан чегараларини очди. Анқара ва Истанбул каби Туркиянинг бир қанча шаҳарларига парвозлар ҳам тикланди. Шу кундан бошлаб Россия ва Абхазия ўртасида ҳаракатланиш чекловлари…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларидаги чекловлар бекор қилинди

Бугун, 2 сентябр куни Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларидаги чекловлар бекор қилинди. Бу транспорт воситаларига ҳам тегишли, дея хабар қилди. Давлат чегара хизмати матбуот хизмати. Энди ҳар икки мамлакат фуқароларига чекловларсиз рухсат берилади. Бироқ, санитария-эпидемиология талаблари бажарилиши керак. «Сўнгги 14 кун ичида Қирғизистонда бўлганлар ёки охирги 72 соат давомида ПЦР текширувидан ўтган одамлар Ўзбекистонга киришда карантин остига олинмайди.…

Батафсил...

Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасида бир томонлама фақат “Дўстлик” чегараси очилади

Қирғизистон ҳукумати 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларига мамлакат ичкарисига ҳеч қандай чекловларсиз киришига рухсат берди. Айни пайтда ҳозирча қирғизистонликлар Ўзбекистонга ўта олмайди. Қирғизистон Чегара хизмати расмийси Гулмира Бўрубаеванинг билдиришича, Ўзбекистон COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган давлатлар рўйхатига киритилгани сабабли чегарани очиш ҳақида қарор қилинган. Гулмира Бўрубаеванинг айтишича, 1 сентябрдан бошлаб ҳозирча икки давлат ўртасидаги фақат “Дўстлик” чегара назорат-ўтказиш…

Батафсил...

Тошкентда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараси бўйича иккита битим имзоланди

2020 йилнинг 24–27 август кунлари Тошкент шаҳрида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши ва ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. 26 август куни Вазирлар Маҳкамасида ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилган, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш,…

Батафсил...
1 2 3 4 5