Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 26 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Акрам Мадумаровни қабул қилди. Учрашувда давлат чегараларини делимитация қилиш, ўтказиш пунктлари самарали фаолиятини таъминлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, икки давлат Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда чегараолди ҳудудлар раҳбарлари (ҳокимлари) Кенгашининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Шу кунларда…

Батафсил...

Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида юз берган можаро юзасидан 6 нафар сўхлик қамоққа олинди

Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилояти Сўх туманида юз берган можаро юзасидан 6 нафар сўхлик қамоққа олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 31 май куни Ўзбекистоннинг Сўх тумани Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Қадамжой тумани Чечме қишлоғи аҳолиси ўртасида Қирғизистон ҳудудида жойлашган, сувидан Ўзбекистон ҳам фойдаланадиган Чашма булоғи устида баҳс чиқиб, катта можарога айланиб кетган ва оммавий тартибсизликлар юз берганди. Можаро оқибатида 187 нафар ўзбекистонлик…

Батафсил...

Жээнбеков: чегарани очишда чет элдаги эпидемиологик вазиятни кўриб чиқайлик

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков чегарани очишда чет элдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиш кераклигини ва баъзи жойларда пандемия давом этаётганини таъкидлади. Президентнинг матбуот хизмати Жээнбеков Бош вазир Қубатбек Бўрўнов билан онлайн учрашув ўтказганини маълум қилди. Учрашувда мамлакатдаги эпидемиологик вазият, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ташқи чегараларнинг очилиши, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва янги ўқув йилига оид масалалар муҳокама қилинди. Жээнбеков мамлакатдаги эпидемиологик вазият яхшиланишига қарамай,…

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралар бўйича музокаралар ўтказади

Бишкек чегара масаласида ўзбек ва тожик томони билан бош вазир ўринбосарлари даражасида музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда, деди 18 август куни Қирғизистон президенти билан ўтказилган онлайн йиғилишда Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Акрам Мадумаров. Унга кўра, чегараларда нохуш ҳодисаларга йўл қўймаслик мақсадида маҳаллий расмийлар хавфсизлик органлари билан биргаликда аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков пандемия шароитида чегараларни демаркация ва…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида ўқ отилди

6-август куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида тўқнашув бўлиб, қуролдан ўқ отилганини Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълум қилмоқда. Боткен вилояти  Боткен тумани Икки-Тош овулида тожикистонлик номаълум шахслар қирғиз чегарачиларига қарата ўқ отишди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўқ ов қуролидан отилган. Натижада чегарачилардан бири қўлидан яраланган. Унга тегишли ёрдам кўрсатилди ва аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда. Ҳозирда Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматларининг вакиллари музокаралар…

Батафсил...

Қирғизистонликлар Россияга кириш учун ПЦР-тестини топширишга мажбур

1 августдан бошлаб Россия чет элликлар учун мамлакатга киришнинг янги қоидалари ишлаб чиқди. Россия Федерациясининг Қирғизистондаги элчихонасига кўра, Қирғизистон фуқаролари тожливирус учун ПЦР тестининг ижобий натижаларини олишлари керак. Тест Россияга келишидан уч кун олдин амалга оширилиши зарур. Бундай ҳолда, фақат «Аква Лаб», лабораторияларида олинган натижалар қабул қилинади, уларнинг ҳақиқийлиги Интернет орқали Россия ҳудудида тасдиқланади. (кейинчалик Россия элчихонасидан «Бонецкий» лабораторияларида олинган…

Батафсил...

Элчи: Россиядаги ватандошлар Қирғизистонга қайтишга шошилманг

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси меҳнат муҳожирларини уйларига шошилмасликка ундади. Элчи Аликбек Жекшенқуловнинг сўзларига кўра, бугунги кунда элчихонанинг веб-сайти, Давлат Миграция хизмати ва ижтимоий тармоқларда Россияда 4000дан ортиқ бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақида маълумотлар бор. У Қирғизистондаги эпидемиологик вазият туфайли мунтазам авиарейслар очилмагани, Россия-Қозоғистон чегараси ёпиқлиги сабаб, муҳожирларни сабрли бўлишга чақирди ва Россияни Қозоғистон билан чегарасини кесиб ўтмасликка чақирди. Элчи, уйга қайтишга…

Батафсил...

Қирғизистонда порахўрликка қарши курашган чегарачи тўсатдан вафот этди

Қирғизистон Давлат чегара хизмати подполковниги Талғат Аланов идора ичидаги порахўрликка қарши курашиш ҳаракатлари билан машҳур бўлган. У 21 июл куни кутилмаганда вафот этди. Алановнинг қариндошлари журналистларга 21-июл куни 38 ёшли чегарачининг тўсатдан касал бўлиб қолганини айтишган. Уни касалхонага олиб кетаётганда, йўлда вафот этган. Ўлим сабаби ҳозирча номаълум. Дастлабки ташхис юрак ҳуружи. Аланов таътилда Ўш вилояти, Қорасув тумани, Қаратай қишлоғида отасининг…

Батафсил...

Бобожон Ғафуров тумани раҳбари: Қирғизистон билан чегара участкасида назорат кучайтирилди

Бобожон Ғафуров туманининг маҳаллий расмий органлари баёнотига кўра, COVID-19 туфайли Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара тўлиқ назорат остига олинган. Мазкур туман раиси Зариф Назирининг 15 июль куни айтишича, Тожикистон шимолий қисмида икки давлат ўртасидаги чегара 21 апрелдан ёпиқ, чегарадаги назорат ҳам кучайтирилган. «Аввал бошдан транспорт воситалари ҳаракатининг олдини олиш учун 17 та назорат-ўтиш пунктларида ҳандақ қазидик. Сўнгра фуқароларнинг ҳаракатланиши назорати…

Батафсил...

Қирғизистон хориж давлат фуқаролари учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди

Қирғизистон ҳукумати хорижий давлатлар фуқаролари ва республикада истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди. Бу ҳақда 7-июнь куни Ташқи Ишлар Вазирлиги маълум қилди. Хорижий мамлакатлар билан парвозларнинг вақтинча тўхтаб қолиши ва ташқи чегараларнинг ёпилиши ҳисобга олиниб, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун «яшил йўлак»ни, Қирғизистон ҳукуматининг 2020-йилнинг 17-мартдаги 84-р-сонли буйруғи расмий бекор қилинмагунча узайтириш тўғрисида қарор…

Батафсил...

Қорасувнинг янги мэри ҳақида нималар маълум?

Бугун, 1-июлда Қорасув шаҳрининг мэри бўлиб 58 ёшдаги Адил Лолобаев сайланди. Марказий сайлов қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Лолабаев Адил Манасович Қорасув шаҳар кенгашидаги  «ҚСДП» фракцияси томонидан кўрсатилган. Адил Лолобаев Қорасув тумани Мади овулида 1962 йилнинг 15-ноябрида таваллуд топган. Ўш гуманитар-педагогика институтини ва Юсуф Болосоғун номли Қирғиз миллий  университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Қорасув туманидаги Қаҳрамон номли ўрта мактабида ўқитувчи бўлиб…

Батафсил...

Боткенда 20 тонна цементни ноқонуний ташиган фуқаро қўлга олинди

27-июнда Боткен вилоятида ноқонуний цемент ташиб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 29-июнда Давлат чегара хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, чегарачилар Сура-Тош довонида, қирғизистонлик     Т.К. исмли шахс бошқарувида бўлган юк машинаси тўхтатилган. Юк машинасини текширув жараёнида 20 тоннага яқин цемент борлиги аниқланган. Тегишли ҳужжатлар тўлдирилганидан сўнг қўлга олинган шахс Божхона ҳодимларига топширилди.

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистон чегарачиларига эътироз билдирди

Қадамжой тумани Чечме қишлоғида 24 июнь куни Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари вакиллари учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон чегарачиларининг Сўх тумани Чашма қишлоғидаги булоқ олдида топографик ишларни олиб боргани учрашувга сабаб бўлган. Қирғизистон томони чегара ҳудудининг мазкур қисмида ҳар қандай тадбирлар ўзаро келишилган ҳолда олиб борилиши лозимлиги тўғрисида Ўзбекистон томонига эътироз билдирган. “Ўзбекистон томони…

Батафсил...

Қирғизистон ва Хитой чегарасидаги «Эркеч-Том» божхона бекати 4 кунга ёпилади

Қирғизистон ва Хитой чегарасидаги «Эркеч-Том» божхона бекати 25-июндан 28-июнгача вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда давлат чегара хизмати маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, чегара Хитойда гуруч байрами нишонланаётгани сабабли қўшни мамлакатнинг ташаббуси билан ёпилмоқда. Эркеч-Том божхона бекатидан юк ташувчи уловлар 29-июндан бошлаб ўтказилади. «Эркеч-Том-автойўл» божхона бекати Хитой Халқ Республикасидан маҳсулотларни Қирғизистонга ўтказишни таъминлаган маҳсус алгоритм талабларига биноан 15-апрелдан бошлаб фаолиятини олиб бормоқда.

Батафсил...

Уч ойлик карантиндан сўнг Европа мамлакатлари ўз чегараларини очмоқда

Европанинг кўп мамлакатлари уч ойлик карантиндан сўнг қўшни давлатлар учун чегараларини 15-16 июндан бошлаб очади. Германия, Бельгия, Франция, Греция, Чехия 15 июндан, Австрия эса 16 июндан ўз ҳудудларига қўшни давлат фуқароларининг киришига рухсат беради. Ўтган ҳафтада Европа комиссияси Европа Иттифоқига аъзо давлатларни мувофиқлаштирилган ҳолда ўз чегараларини тезроқ очишга чақирган эди. Чегаралар фақат Европа Иттифоқи фуқаролари учун очилади, иттифоққа аъзо бўлмаган…

Батафсил...

Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидаги барча назорат ўтказиш пунктлари очилади

Қозоғистон яқин орада Қирғизистон билан чегараларидаги барча назорат-ўтказиш пунктларини (НЎП) очишга тайёр. Бу ҳақда 10 июнда Қозоғистоннинг Савдо-сотиқ ва интеграция вазирлигидан билдиришди. Қозоқ ведомствосининг маълумотига кўра, улар НЎПларни эпидемиологик вазият яхшилангани боис очишга тайёр. “Бугунги кундан бошлаб «Сипатай — Батир» [«Чалдебар» НЎПи] ишлай бошлади, бу ҳозирда ишлаётган ўтказиш пунктларининг «юкини енгиллатишга» ҳамда юк машиналарининг чегарадан ўтиш муддатини тезлатишга имконият беради”, — деб айтилади билдирувда.…

Батафсил...

Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукумати раҳбарлари чегарани очиш бўйича мулоқот қилди

 Бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиев Қозоғистон Республикасининг бош вазири Асқар Мамин билан телефон орқали мулоқот қилди. Ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилишича, мулоқотда Қирғизистон ва Қозоғистон давлат чегарасида юзага келган вазият муҳокама қилинди. Қозоғистоннинг таклифи билан давлат чегарасининг Қирғизистон ва Қозоғистон ўтказма бекатидаги барча жойларни очиш ва Қирғизистон ва Қозоғистон чегараси орқали эркин ҳолда юк ўтказишни таминлаш муаммоларини бартараф қилиш бўйича икки томонлама келишувга эришилди.…

Батафсил...

Қирғизистон ЕОИИдан чиқиб кетиши мумкин

Қирғизистон ЕОИИга аъзолик масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазирлиги томонидан хабар берилган. Айни вақтда Қозоғистон чегарасида Қирғизистонга тегишли юзлаб юк машиналари тўхтаб турибди ва мамлакат ЕОИИдан ушбу масалада ҳакамлик қилишни талаб этмоқда. Агарда муаммо ҳал қилинмаса, расмий Бишкек ЕОИИдаги вакилларини чақириб олишга ва ҳатто ташкилотдан чиқиш масаласини кўтаришга тайёр эканини билдирган. Ҳозирча Қирғизистон иттифоққа аъзолик келишувига амал қилади,…

Батафсил...

Фарғона ва Боткен ҳокимлари Сўхдаги муаммоларни муҳокама қилди

Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва қирғиз ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Алишер Абдураҳмонов 9 июнь куни учрашиб, ўзаро дўстона муносабатлар масаласини муҳокама қилди. Фарғона вилоят ҳокимлигининг билдиришича, учрашувда чегара қўшинлари, хавфсизлик хизмати, ички ишлар, божхона бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда вилоят прокурорлари, Қирғизистон Республикаси ҳукумати аъзолари иштирок этди. “Қирғизистон делегацияси аъзолари улар томонидан мамлакат ҳудудидан анклав Сўх тумани…

Батафсил...
1 2 3 4 5