Жума куни Қирғизистондаги масжидларда Пайғамбаримизнинг Исломдаги ўрни ва унга бўлган муҳаббати ҳақида маърузалар ўқилади

Эртага, муборак жума куни мамлакатнинг барча масжидларида Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг Исломдаги ўрни ва унга бўлган муҳаббати ҳақида маърузалар ўқилади. Азиз биродарлар! Рабиъул-аввал ойи Ислом динининг энг муҳим ойларидан биридир. Бу ойда дунёга раҳмат сифатида юборилган севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад (ﷺ) дунёга келди. Аллоҳ Таоло айтади: «Биз сизни (Муҳаммадни) оламларга яхшилик қилиш учун юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят). Афсуски, сўнгги пайтларда Пайғамбаримиз (ﷺ)…

Батафсил...

Қирғизистонга Умра зиёратини ўтказишга рухсат берилмай қолди

Саудия Арабистони «Хавфсиз Умра» лойиҳасини ишлаб чиқди ва рухсат берилган ва рухсат берилмаган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Қирғизистон муфтийси Ар-Риёд-Мубашер ахборот агентлигига асосланиб хабар берди. Саудия Арабистони 1-ноябрдан бошлаб 108 мамлакатга Умра  ибодатини бажаришга рухсат берган. Бунга Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Туркия, Озарбайжон ва Белорусия киради. Ҳозирча Қирғизистон вақтинчалик рухсат берилмаган 20 давлат қаторида бўлиб қолмоқда. 23-сентябрь куни…

Батафсил...

Саудия Арабистони «Хавфсиз Умра» механизмини ишлаб чиқди

Саудия Арабистони Қироллигининг Ҳаж ва Умра вазирлиги Умрани ташкил этишда одамлар хавфсизлигига, соғлиғини таъминлашга кафолат бериш орқали «Хавфсиз Умра» ва хизматларни назорат қилиш механизмини эълон қилди. Бу ҳақда Ар-Риёд-Мубашер ахборот агентлиги хабар бермоқда. Унга кўра вазирлик тегишли томонлар билан зиёратчиларнинг ташрифи давомида хавфсиз ва қулай шароитларни яратиш устида иш олиб бормоқда ва соғлиқни сақлаш протоколларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган…

Батафсил...

Сузоқда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Жалолобод вилояти Сузоқ тумани хатибияти ташаббуси билан миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди. Сузоқ туманидаги Сузоқ, Ирис, Отабеков ва Қора-Дарё овул округларидаги масжид имом-хатиблари ва ёшлар махсус тадбир ташкил этишди. Тадбирнинг асосий мақсади – миллатлараро муносабатларни бузадиган провокацион кучларга қарши ижтимоий соҳадаги халқларнинг дўстлигини тарғиб қилиш. «Мамлакатимизда сиёсий вазият кескин бўлган бир пайтда, айрим фуқаролар ижтимоий тармоқлар орқали…

Батафсил...

15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ўсди

Сўнгги 15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. 2020-йилнинг 1-январь ҳолатига кўра мамлакатда 3329 диний бирлашмалар, ташкилотлар ва мактаблар мавжуд. Уларнинг 87 фоизи исломий, 12 фоизи насронийлар ташкилотларидир. Қолган бир фоиз яҳудийлик, буддизм ва бахавий эътиқодига тегишли муассасаларга тегишли. Қирғизистондаги диний муассасаларнинг аксарияти масжидлардир. Айни пайтда мамлакатда 2688 та масжид…

Батафсил...

Ўшда Жума намози ўқилмайдими?

Ўқувчиларимиз бугун, Ўшда Жума намози ўқилмайдими?, дея сўрашмоқда. “Узпресс” бу маълумотга аниқлик киритиш мақсадида, Ўш шаҳар ва вилояти бўйича комендант матбуот котиби Жениш Аширбаевга мурожаат қилди. “Ўш вилояти бўйича фақат Аравон туманида Жума намози ўқилмайди. У ердаги эпидемиологик вазият ёмонлиги сабаб, туман ҳокими шундай қарор чиқарибди. Ўш шаҳар ва бошқа туманларда Жума намози ўқилади. Ҳеч қандай чеклов йўқ”, дейди Жениш…

Батафсил...

Сўўрўнбай Жээнбеков жума намозини Жалдаги масжидда ўқиди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 16-октабрь, жума куни Жал микрораёнидаги масжидда жума намозини ўқиди. Бу ҳақда «Короче» телеграм-канали хабар берди. Янгилик президент маъмурияти томонидан расман тасдиқланмаган. Аммо, видеода Сўўрўнбай Жээнбековнинг бугун Олий Кенгашда мажлисида галстук таққанлиги кўрса бўлади. У билан тансоқчилар ва депутат Қанатбек Исаев ҳамроҳлик қилган. Сўўрўнбай Жээнбеков ва Бош вазир Садир Жапаров 16-октабрь куни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб…

Батафсил...

Жалолободдаги масжидларда жума намози ўқилмайди

Жалолободдаги масжидларда жума намози вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.  Вазиятни шаҳарда тожливирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларининг кўплиги оғирлаштирмоқда. Мэрияга кўра, шаҳар штаби оммавий йиғилишларнинг олдини олмоқда. Шунингдек, Жалолобод шаҳридаги биринчи синф ўқувчилари мактабга ноъмалум муддатга боришмайди. 1-синф ўқувчилари бошқа синф ўқувчилари каби масофадан туриб ўқийдилар. Шунинг учун ота-оналарни вазиятни тушунишга ва фарзандларининг уйда ўқишини давом…

Батафсил...

Шайх Алоуддин Мансур вафот этди

Қуръони Каримни ўзбекчага таржима қилган Қорасувлик Шайх Алоуддин Мансур вафот этди. Бу ҳақда «Узпресс»га шайхнинг шогирди Рахимжон Нишонов маълум қилди. Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. У 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган бўлиб, замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказган. Олим Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда…

Батафсил...

Интернет ва дин: Интернетдаги диний маълумотлар учун шахсий “фильтр” керак

Коронавирус дунёнинг турли нуқталарида, жумладан Қирғизистонда ҳам ўз таъсирини кўрсатишда давом этмоқда. Ҳусусан диний ҳаётга ҳам. Саудия Арабистони замонавий тарихда илк бор Маккани четдан келувчи зиёратчилар учун ёпди. Мамлакатларда, хусусан Қирғизистонда ҳайит намозлари жамоат бўлиб ўқилмади. Бир қанча вақт масжидларнинг эшигига қулф солинди. Лекин, азонлар овози тинмаганини ҳам айтиб ўтай… Жамоат намозларига изн берилганда эса аввалда сафларнинг жипслаштиришга даъват қилиб…

Батафсил...

Умра зиёратига 4-октябрдан рухсат берилади (талаблар)

 2020-йилнинг 4-октябридан Саудия Арабистони Қироллиги аҳолиси учун Умра зиёратига рухсат берилади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтиятининг матбуот котиби Мақсат Атабаев Саудия Арабистони янгиликлар агентлигига асосланиб, «Марал»га хабар берди. 4 октябрдан бошлаб Умра ва Ал-Ҳарам масжидига бориш учун чекловлар аста-секин бекор қилинади. Чекловлар бутун дунё бўйлаб COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун жорий этилган. Умра ибодатини адо этиш ва муқаддас Ал-Ҳарам масжидида намоз…

Батафсил...

Жалолобод вилояти қозиятига 6.552 нусхада Қуръон Карим китоби берилди

15 сентябрь куни Жалолобод вилояти мусулмонлар қозиятига Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан юборилган 6552 дона Қуръони Карим китоби топширилди. Қуръон Карим китоблари вилоят ҳудудидаги ҳар бир масжид ва диний мактабларга 8 нусхадан тарқатилади. Қуръон китоблари Жалолобод шаҳрига 248 нусха, Сузоқ туманига 1776 нусха, Бозорқўрғон туманига 960 нусха ва Новкен туманида 656 нусхаси тарқатилди. Шунингдек вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам тўлиқ тарқатилиши…

Батафсил...

Ўзган туманида икки қаватли Хатибиёт биноси қурилмоқда

Ўш вилояти Ўзган тумани марказий масжидининг жанубий қисмида янги замонавий диний бино (хатибиёт) қурилмоқда. Унинг қурилиш жараёни билан қози Самидин қори Атабаев ва қозият вакиллари танишиб чиқди. Хатибиёт 2 қаватли 7 хонадан иборат. Унинг олдида қўшимча икки қаватли диний ўқув маркази бунёд этилмоқда. “Биз аввалига қозият биноларини қурдик, энди эса хатибиётларни қуришни бошладик. Бир неча кун олдин биз Аравон туманидаги…

Батафсил...

Қирғизистон мусулмонлари диний идорасига 34 минг дона Қуръон китоби келди

Бугун, 11 сентябр куни Саудия Арабистони Қироллигининг Мадина шаҳридан саҳоватли инсонлар номидан Қирғизистон мусулмонлари диний идорасига 16 тонна Қуръон келди. Ушбу китоблар муфтиятнинг 9 маҳкамасига тарқатилади. Қуръоннинг умумий сони 34000 нусхани ташкил этади. Китоблар диний мактабларга ва мамлакатдаги ҳар бир масжидга тарқатилади. Қирғизистонга Қуръон олиб келгани учун Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев бир қатор давлат идоралари ва ватандошларга муфтият номидан миннатдорчилик билдирди.…

Батафсил...

Аравонда икки қаватли хатибиёт қурилмоқда

Ўш вилояти Аравон тумани марказий масжиди олдида янги диний бино (хатибиёт) қурилмоқда. Қурилиш ишлари фаолияти билан вилоят қозиси Самидин қори Атабаев қозият ходимлари ва туманнинг бош имом-хатиблари билан биргаликда танишиб чиқдилар. Хатибиёт 2 қаватли 6 хонадан иборат. Шунингдек, 1 та катта ертўласи ҳам мавжуд. Ушбу ташаббусни Аравон тумани бош имом хатиби Алибек ҳожи Жусупов кўтарган ва бугунги кунда қурилиш ишлари…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги «Хувайдо» масжидининг бош имомига автомобиль совға қилинди

Бугун, 7 сентябр куни Ўш шаҳрининг мусулмонлари қозиси Убайдулла Сарибаевнинг ташаббуси билан «Ҳувайда» жоме ъмасжиди бош имом-хатиби Баҳром қори Абдуллажановга маҳаллий ҳомий томонидан совға сифатида «Матиз» автомашинаси топширилди. Бундай машина Баҳром қорининг дин учун кўп йиллар давомида ишлаганлиги ва бир қатор шогирдлар тайёрлаб келганлиги учун берилган. Шуни таъкидлаш керакки, Баҳрам қори Абдуллажонов Қуръонни (Ҳофиз) ёд олган ва 11 йил давомида…

Батафсил...
1 2 3 4 5 7