Қирғизистон армияси Россиянинг С-300 тизимини оладиган бўлди

Қирғизистонга яқинда С-300 зенит-ракета мажмуаси ва учувчисиз ҳаво воситаларини олиб келиш  тўғрисида келишув тузилди. Бу ҳақда Президент Садир Жапаровнинг Россияга ташрифи натижалари ҳақида сўзлаб бераётиб матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилди.   «Муҳим лаҳзалар ҳарбий-мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш соҳасида бўлди. Хусусан, яқин келажакда С-300 зенит-ракета тизимига эга учувчисиз учар қурилмалар олиб келинмоқчи. Бу Россиянинг  Қирғизистон ва КХШТнинг ташқи чегараларида…

Батафсил...

Чехияда иккитадан юзқоп тақиш мажбурий бўлди

Чехия аҳолиси 25-февралдан бошлаб жамоат жойларида махсус респиратор ёки иккита тиббий юзқоп кийишлари шарт. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.   Соғлиқни сақлаш вазири Ян Блатнанинг сўзларига кўра, ушбу талаблар Британия штаммининг тарқалиши муносабати билан қабул қилинган. Янги қоидалар, айниқса дўконларда, касалхоналарда, жамоат транспортида ва автовокзалларда мажбурий бўлади. Чехия фавқулодда ҳолат эълон қилиб, кечки соат 9 дан тонгги 5 гача…

Батафсил...

Жанубий Кореяда юрган 6000 қирғизистонликнинг 4000 нафари ноқонуний ҳисобланади

Депутат Бақтибек Турусбеков Олий Кенгашнинг 24-февралдаги навбатдан ташқари сессиясида ишлаш учун Жанубий Кореяга бориб, алданган фуқароларга ким ёрдам беришини сўради. «Бишкекда иш топиб берамиз деган фирмалар ташкил этилиб, Кореяга кетган фуқароларимизнинг на иши ва на пули йўқ бўлмоқда. Бизга ўз вақтида кўплаб шикоятлар келиб тушган «, – дейди депутат. Унга ҳукумат вакили Алмасбек Абитов, миграция хизмати орқали махсус тил имтиҳонини…

Батафсил...

Садир Жапаров биринчи расмий ташриф билан Россияга учиб кетди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 24-февраль куни биринчи расмий иш сафари билан Россияга учиб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.   Ташриф давомида Жапаров Россия президенти Владимир Путин билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун музокаралар олиб боради. Шунингдек, унинг Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Федерация Кенгаши Спикери Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси Спикери Вячеслав Володин…

Батафсил...

Қиризистонда покистонликлар кўпайиб, ҳиндистонликлар камайди

Қирғизистон университетлари талабаларининг 29 фоизга яқини чет эллик талабалардир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.   Ҳисоботга кўра, 2020-2021 ўқув йилида мамлакатдаги университетларда 63 мингдан ортиқ чет эллик талабалар таҳсил олмоқда. Уларнинг 69% (44 мингга яқини) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан келганлар. Сўнгги беш йил ичида МДҲ мамлакатларидан Қирғизистонда таълим олиш учун келганлар оқими 5,4 фоизга ошган.   Бундан ташқари, 2016-йилдан…

Батафсил...

БМТ Қирғизистонга катта миқдордаги пул берадиган бўлди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Артем Новиков БМТнинг Қирғизистондаги агентликларининг вакиллари билан онлайн тарзда учрашди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Новиков БМТга COVID-19 пандемияси пайтида кўрсатган гуманитар ва техник ёрдами учун миннатдорчилик билдирган.   Шу билан бирга, у ижтимоий-иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф этиш бўйича шошилинч чоралар масаласини кўтарган. Шунингдек БМТнинг Қирғизистондаги доимий координатори Озонниа Ожиело 2021-2022 йилларда ташкилот дастури…

Батафсил...

Жанубий Корея қирғизистонликларга қайта виза беришни бошлади

Жанубий Корея Қирғизистон фуқаролари учун виза беришни қайта тиклади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотга кўра, Қирғизистон жорий йилнинг 8-февралидан бошлаб Кореяга кириши вақтинча тақиқланган мамлакатлар рўйхатидан чиқариб ташланди. Шу муносабат билан 8-февралдан бошлаб Қирғизистон фуқароларига узоқ муддатли (меҳнат, талаба, оилавий) визаларни рўйхатдан ўтказиш ва бериш жараёни қайта тикланди. Маълумки, Корея томонининг ижобий қарори икки мамлакат…

Батафсил...

Бугундан бошлаб Қирғизистондан Россияга парвозлар сони кўпаяди

Бугун, 8-февраль куни Қирғизистон билан  Россия ўртасидаги парвозлар кўпайтирилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри парвозлар сонини ҳафтасига 6 рейсга етказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қирғизистон фуқаролари 8-февралдан бошлаб: Бишкекдан Москвага  «Авиа Траффик Компани»  авиакомпаниясининг 3 та мунтазам рейслари; «Аэрофлот- Российские Авиалинии» авиакомпаниясининг 3 мунтазам рейси билан парвоз қила олишади.

Батафсил...

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Садир Жапаровни табриклади

Қиролича Елизавета II Садир Жапаровни президентлик вазифага кириши билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда. «Сизни президентлик вазифасига киришингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Сизга ва Қирғизистон халқига энг яхши тилакларимни тилайман. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар бундан кейин ҳам ривожланиб, мустаҳкамланиб боришига умид қиламан», – дейилади хабарда.   Шу кунгача, 10 дан ортиқ мамлакат бошлиқлари ва ҳукуматлари раҳбарлари Президентни сайланиши…

Батафсил...

Жээнбеков оиласи билан кичик ҳаж сафарига кетди

Хабарларга кўра Қирғизистоннинг собиқ президенти Сўўрўнбай Жээнбеков мамлакатни тарк этган. «24.kg» ахборот агентлигининг шахсий манбаларига асосланиб хабар беришича, Сўўрўнбай Жээнбеков «Манас» аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига учиб кетган. Ундан кейин Саудия Арабистонига қиролнинг таклифига биноан кичик ҳаж сафарига бориши айтилган. Экс-президентнинг матбуот котиби Тўлғўнай Стамалиевнинг таъкидлашича, Жээнбеков Бишкекка 10 кун ичида қайтиб келади. “Сўўрўнбай Жээнбеков Саудия Арабистони қироли таклифига биноан…

Батафсил...

Футбол: Мьянмадаги воқеалар Қирғизистон билан бўладиган ўйинга халақит берадими?

Аввалроқ Мьянмада ҳарбийлари ҳокимиятни эгаллаб олиб, бир йилга  фавқулодда ҳолат эълон қилишгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу воқеалар Мьянма – Қирғизистон ўйинига тўсқинлик қиладими?- деган саволга Қирғизистон футбол иттифоқи  қуйидагича жавоб берди.   «Бу борада Мьянма ва Қирғизистон ўртасидаги ўйинни Осиё Футбол Конфедерацияси ҳал қилади. Барча қарорларни ОФК қабул қилади», – деб маълум қилади Футбол иттифоқи вакиллари. Жаҳон чемпионатига саралаш…

Батафсил...

Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олишди

Мьянмада ҳарбий тўнтаришдан сўнг президент Аун Сан Су Чжи ҳибсга олиндт. Ҳарбийлар бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилди.   «Reuters» хабарига кўра, Нобел мукофоти совриндори Аун Сан Су Чи   «Демократия учун Халқ Лигасининг бошқа раҳбарлари билан бирга ҳибсга олинди. Мьянма раҳбарини 2020-йил ноябрдаги парламент сайловлари натижаларини сохталаштиришда айблашмоқда. Парламент сайлови натижасида Аун Сан Су Чжининг «Демократия учун Халқ Лигаси» партияси…

Батафсил...

Қирғизистон коррупция бўйича халқаро рейтингида 124-ўринни эгаллади

Transparency International  халқаро ҳаракатининг 2020-йилги сўнгги рейтингига кўра, Қирғизистон 180 мамлакат ичида 124-ўринни эгаллади.   Хусусан, Қирғизистон коррупция даражаси кўп бўлган 180 мамлакат орасида 54-давлат сифатида қайд қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан 2 поғонага яхшиланган.   Рейтингнинг юқори қисмида Дания (88), Янги Зеландия (88) ва Финляндия (85) жойлашган. Индекс қанчалик баланд бўлса, коррупция даражаси паст бўлади. Бинобарин, ушбу мамлакатларда…

Батафсил...

Туркияда уч нафар Қирғизистон фуқароси терроризмда гумон қилиниб ҳибсга олинди

 Туркия Мудофаа вазирлиги «Исломий давлат» террорчилик ташкилотига аъзоликда гумон қилиниб уч нафар Қирғизистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда вазирликнинг веб-сайтида хабар берилган. Умуман олганда, Туркия хавфсизлик кучлари Рейҳанли шаҳри яқинида ноқонуний равишда Туркияга кирмоқчи бўлган 12 кишини ҳибсга олган. «2020-йилнинг 31-декабрида Суриядан ноқонуний равишда Туркияга кирмоқчи бўлган 12 киши қўлга олиниб, Рейҳанли шаҳрининг полициясига топширилган. Уларнинг орасида Қирғизистон фуқароларидан ташқари…

Батафсил...

Садир Жапаров Россия ва Ўзбекистонга қийин пайтларда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди

Қирғизистон учун қийин пайтларда биродарлик қўлини чўзган мамлакатларга, хусусан Россияга, ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров инаугурация пайтида маълум қилди.   Таъкидлаш жоизки, Садир Жапаровнинг инаугурацияси бугун Тўқтогул Сатилғанов номидаги Қирғизистон миллий филармониясида бўлиб ўтди.   «Биз Қирғизистондаги сиёсий вазиятни диққат билан кузатаётган давлатлардан ва айниқса, қийин пайтларда ёрдам қўлини чўзган Россиядан миннатдормиз. Қўшниларимиз Ўзбекистон ва Қозоғистон пандемиядан…

Батафсил...

Германия Қирғизистоннинг қарзини кечади, аммо битта шарти бор

Германия Қирғизистоннинг 14,9 миллион евролик қарзини кечиришга тайёр. Бу пулни ипотека кредити учун сарфлаши кифоя. Бу ҳақда журналистларга Молия вазирлиги давлат қарзи бошқармаси бошлиғи Руслан Татиков айтиб ўтди. Унга кўра, ўтган йили вазирлик ташқи қарзни бекор қилиш тўғрисида бир неча мамлакатларга мурожаат қилган. Фақат Германия бунга рози бўлди. «Фақатгина Германия қарзни бекор қилишга розилигини берди. Ҳужжат ҳали имзоланмаган, аммо музокаралар…

Батафсил...

Мадинаи Мунаввара дунёдаги энг соғлом шаҳарлар қаторига қўшилди

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳри Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) томонидан дунёнинг энг соғлом шаҳарларидан бири сифатида тан олинди. ЖССТ экспертларидан ташкил топган жамоа Мадинага келган ва бу ернинг соғлом шаҳар бўлиши учун зарур бўлган барча глобал стандартларга жавоб беришини маълум қилган.   Мадинада 2 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади. Мадина ЖССТнинг ушбу эътирофига сазовор бўлган аҳолиси сони 2 миллиондан ошиқ…

Батафсил...

Садир Жапаров вазифасига киришганидан сўнг аввал Россияга боради

Садир Жапаров иш бошлаганидан кейин Россияга биринчи расмий ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда бугун Бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Равшан Сабиров парламентнинг Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва минтақавий ривожланиш қўмитаси йиғилишида айтиб ўтди.   Унинг таъкидлашича, Россияга ташрифи чоғида Садир Жапаров табиий газ нархини анзонлатиш масаласини кўтариш ниятида.

Батафсил...

Москвага Туркия орқали учиш фойдали бўлмоқда

Бугун, 21-январь куни Олий Кенгашнинг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Учрашув давомида депутат Ўсмон Турдумамбетов Москвага Туркия орқали учиш қулайлигини айтди. «Биз 2015-йилдан бери Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзомиз. Бир  қатор масалалар Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ҳал қилинмаган. Қирғизистондаги миллионлаб фуқаролар мигрантлар ҳисобига яшамоқда. Ушбу авиабилетнинг нархига ечим топа олмаймиз. Ҳеч бир давлат идораси жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Қандай ҳужжатлар талаб қилишмоқда? Мана…

Батафсил...

Жо Байден Қирғизистонга нисбатан виза чекловларини бекор қилди

АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден бир қатор мамлакатлар, жумладан Қирғизистон фуқароларига кириш тақиқларини бекор қилади. Бу ҳақда унинг жамоасига асосланиб РИА Новости хабар берди. Чекловлар илгари Дональд Трамп маъмурияти томонидан жорий қилинган эди. «Байден қарорни бекор қилди, асосан мусулмонлар ва африкалик фуқароларнинг АҚШга киришига рухсат берди ва Давлат департаментига ушбу фуқаролар учун виза тартибини янгилашни буюрди», дейилади баёнотда.  …

Батафсил...
1 2 3 7