Европарламент Қирғизистонни умрбод қамалган Азимжон Асқаровни озод қилишга чақирди

Европа парламенти депутатлари Қирғизистон ҳукуматини умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни қамоқдан озод қилишга чақирди. Европарламентдаги Renew Europe фракциясининг 6 аъзоси, жумладан, Европарламентнинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар делегацияси раҳбари Атиже Алиева Қирғизистон адлия вазири Марат Жаманкуловга бу борада мактуб йўллади. Мактбуда 69 ёшли Азимжон Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашгани, у коронавирусга чалиниш хавфи остида экани таъкидланади, шунингдек, Олий суднинг Асқаров масаласида…

Батафсил...

Оренбургда қолиб кетган қирғизистонликлар учун чартер рейси ташкил қилинади

Шу йилнинг 20 май куни Оренбург-Бишкек йўналиши бўйича чартер рейси уюштирилади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. Мазкур учоққа аввало ҳомиладор аёллар, кексалар, ёш болали ота-оналар ва Россия касалхоналарида муолажадан ўтганлар чиқарилиши айтилмоқда. Қирғизистонга келганларидан кейин барча фуқаролар тегишли тиббий процедуралардан ўтиш учун обсервацияга жойлаштирилади. 7 май куни Россиянинг Оренбург вилояти Соль-Илецк шаҳридан 541 нафар қирғизистонлик етиб…

Батафсил...

Қирғизистоннинг беш фуқороси Эрондан Бишкекка қайтди

Бишкекка Машҳад (Эрон) шаҳридан бортида беш нафар қирғизистонлик ва гуманитар ёрдам бўлган чартер авиарейси келди. Бу ҳақда хукумат матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, гуманитар юклар (ниқоблар, қўлқоплар, ҳимоя либлослари, ҳимоя кўзойнаклари, дори-дармонлар)ни расмий топшириш маросими «Манас» аэропортида соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов ва Эроннинг ҚРдаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Саид Харази иштирокида бўлиб ўтди. Қирғизистонликларнинг юртга қайтишлари билан боғлиқ тафсилотлар…

Батафсил...

Тожикистонда коронавирусдан ўлганлар сони 39 кишига етди

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 17 май ҳолатига кўра, мамлакатда камида 1524 одам коронавирусга чалинган. Беморлардан 39 нафари вафот этган. Айни пайтда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари расмий маълумотга ишонмасликларини, коронавирусга чалинганлар ва ўлганлар сони кўпроқ эканини айтмоқдалар. Тожик расмийлари коронавирусга чалинган 490 киши касалхонадан чиқарилганини билдирмоқда. Бироқ улар тўлиқ соғайганми ёки даволанишни уйда давом эттириш учун чиқарилганми, деган савол очиқ қолмоқда.…

Батафсил...

Қирғизистонликлар Туркияга даволаниш учун бориши мумкин

Дунёнинг 31 мамлакати фуқаролари, шу жумладан қирғизистонликлар учун Туркия Тиббиёт муасасаларида даволаш учун эшикларини очишини муълум қилди.  Бу ҳақда Anadolu агентлиги ҳукуматнинг қарори асосида ёзмоқда. Туркияга киришга бўлган чекловлар 20 майдан олиб ташланиши кутилмоқда. Қирғизистон фуқароларидан бошқа, Озарбайжон, Россия, Украина, Грузия, Туркманистон, Қозоғистон, Германия, Буюк Британия, Ҳолландия, ва бошқа тизмадаги мамлакатларнинг фуқаролари даволаниш учун бу мамлакатга киришлари мумкин. Аммо бу…

Батафсил...

Қирғизистон томонидан илгари сурилган IV Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари Туркияда 2021 йилда бўлади

Туркияда бўлиб ўтиши кутилаётган IV Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари 2021 йилга кўчирилди. Бу ҳақда ҚР Ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт Давлат агентлигининг матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, бу қарор коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳамда спортчилар ва бошқа иштирокчиларнинг саломатлиги йўлида қабул қилинди. IV Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари 2020 йил кузида Туркияда бўлиб ўтиши керак эди. Жаҳон Кўчманчилар ўйиннлари Қирғизистон ташаббуси билан 2014 йилдан…

Батафсил...

Қирғизистоннинг 43 фуқароси Япония ва Кореядан олиб келинди

14-май куни, Япония ва Кореядан Қирғизистоннинг 43 нафар фуқароси Бишкекка келтирилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Ушбу ишлар, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ҳукуматнинг фармони асосида, COVID-19 тарқалиши сабабли, халқаро парвозларнинг тўхтаб қолгани учун хориждан Қирғизистон фуқароларини олиб келиш бўйича юргизилаётган ишлар доирасида ташкил қилинмоқда. Келган фуқароларнинг барчаси белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун кузатувга олинди. Ҳорижда…

Батафсил...

Қирғизистон Россиядан табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради

Бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Андреей Оверчук билан бўлиб ўтган онлайн учрашувда табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради. Ҳукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, бу учрашувда кўтариб чиқилган энг муҳим масалалардан бири бўлди. «Биз учун бу масала ўта долзарб аҳамият касб этади. Коронавирус инфекцияси тарқалиши, ишбилармонлик фаоллигининг қисқариши, миллий валюта девальвацияси аҳолининг харид қобилиятни пасайтириб юборди.…

Батафсил...

Қозоғистонда коронавирусдан ўлганлар сони 31 кишига етди

Қозоғистонда коронавирусдан ўлганлар сони 31 кишига етди. Расмий маълумотга қараганда, сўнгги ўлим ҳолати Павлодар вилоятида қайд этилди. Хабарда айтилишича, 23 апрелда COVID-19га чалингани аниқланган павлодарлик 57 ёшли фуқаро вафот этган. 8 май куни Қозоғистонда коронавирус юқтирган яна 112 нафар бемор аниқланди. Улардан 72 нафари Олмаотада. Мазкур шаҳарда 1,5 минг киши коронавирусга чалинган. Бу эса Қозоғистонда коронавирус юққанларнинг учдан бирини ташкил…

Батафсил...

Грузия 1 июлдан хорижлик сайёҳлар учун эшикларини очади

Грузия расмийлари 1 июлдан хорижлик сайёҳларнинг мамлакатга киришига изн бермоқчи. Бу ҳақда бош вазир Георгий Гахария билдирди. Унга кўра, ўша пайтгача қуруқликдаги чегараларни очиш ва авиақатновларни тиклаш режаланган. Аввалроқ Греция ҳам 1 июлдан четдан сайёҳ қабул қилишни бошлашини эълон қилган. Грузия расмийлари режасига мувофиқ, 15 июндан мамлакат фуқаролари учун туристик бизнес иши тикланади (жумладан, меҳмонхоналар очилади), шундан икки ҳафта ўтиб эса…

Батафсил...

АҚШда ҳамма коронавирус тести топшириши, ниқобда юриши шарт эмас

Оқ уй янги матбуот котиби Кейли Макенени 6-май куни журналистлар билан брифингда Трамп маъмуриятининг коронавирус тести бўйича сиёсатини тушунтирди. «АҚШда шу кунгача 7,5 миллион одам бундай тест топширган. Мисли кўрилмаган кўрсаткич. Бу борада мамлакатимиз дунёда етакчи», – дейди Макенени. Президент Трамп Америкада ҳар бир одам тиббий ниқоб тақиб юриши зарур деб ҳисоблайдими? Оқ уй матбуот котиби бу борада ҳам саволга…

Батафсил...

Россиянинг энг бой одамларидан бири Дмитрий Босов ўзини ўлдирди

Россиянинг энг бой одамларидан бири бўлган Дмитрий Босов ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда РБК хабар берди. Озодлик радиоси рус хизматининг ёзишича, бу маълумотни Босов билан шахсан таниш бўлган ТАССдаги манба ҳам тасдиқлади. Россия Тергов қўмитаси расмийси Интерфакс агентлигига Босов яшаган Москва вилоятидаги Усово қишлоғида 52 ёшли одам ўзини ўлдирганини тасдиқлаган. Хабарда айтилишича, бу одам бошига ўқ узган, унинг жасади…

Батафсил...

Германияда терактга тайёргарлик кўришда гумон қилинган тўрт нафар Тожикистон фуқороси ушланди

Германияда келиб чиқиши тожикистонлик бўлган тўрт фуқоро терактга тайёргарлик кўриш гумони билан ушланди. Полиция 15 апрел куни эрталаб Шимолий Рейн – Вестфалия минтақасида уларни ушлаш амалиётини ўтказди. Ушланганлар “Ислом Давлати” (ИД) гуруҳининг аъзолари экани айтилмоқда. ГФР Бош прокуратураси чоршанба куни ушланганларнинг исмларини эълон қилди. Улар – Тожикистон фуқоролари Азизжон Б., Мухаммадали Г., Фарходшоҳ К., Суннатуллоҳ К. Тожикистон расмийлари, жумладан Тожикистоннинг…

Батафсил...

Нур-Султон ва Оқтовдаги тез ёрдам ходимлари тенг тўловлар берилишини талаб қилмоқда (видео)

15 апрел куни Оқтов ва Нур-Султондаги тез ёрдам ходимлари коронавирусга қарши курашда давлат тўловлари ҳаммага тенг берилишини талаб қилдилар. Мамлакатда инфекцияни юқтирганлар сони ошиб бораётган бир вақтда тез ёрдам ходимлари «президент томонидан ваъда қилинган тўловлардан бебаҳра қолмоқдамиз» дея баёнот бердилар, ҳамда тез ёрдам ходимларига тенг миқдорда тўловлар берилишини талаб қилдилар. Пойтахтдаги тиббиёт ходимларининг таъкидлашларича, карантин узайтирилганидан сўнг уларга короноавирусга қарши…

Батафсил...

Пойтахт Душанбе бозорларида нархлар кўтарилмоқда

Пойтахт бозорларининг раҳбарлари озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кўтарилишини тўхтатишга уринмоқда ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмарка сотувларини уюштирмоқда. Бироқ, 13 апрелдан бошлаб худди аввалги ҳафталарда бўлгани каби эҳтиёж маҳсулотлоарининг нархи яна кўтарилди. «Саховат» бозорида бир килограмм картошка 6 сомони (0,6 доллар) турибди. Агарда кимдир картошкани арзон нархда ярмаркада харид қилмоқчи бўлса, у ҳолда навбатда туриши керак, бир кишига 5 килограммдан ортиқ картошка…

Батафсил...

Коронавирус: Дунё йирик иқтисодий инқироз арафасидами?

Халқаро Валюта жамғармасига кўра, глобал иқтисод тез суръатларда қисқара бошлайди. Бу эса ташкилотнинг тахмин қилишича, 1930 йиллардаги Буюк Инқироздан кейин энг ёмони бўлиши мумкин. ЖВЖ коронавирус туфайли инқирозни «мисли кўрилмаган» бўлади демоқда. Жамғарма шунингдек, пандемия қанча узоққа чўзилса, жаҳон давлатлари иқтисодий назоратни қўлга олишда кўпроқ қийналишади. Жамғарманинг бош иқтисодчи мутахассиси Гита Гопинатнинг айтишича, келаси икки йил давомида жаҳон ялпи ички…

Батафсил...

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 1349 кишига етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони расман 1349 нафарни ташкил қилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканалида қилган чиқишида беморларнинг 325 нафари Тошкент шаҳрида даволанаётганини айтди. Расмий маълумотда айтилишича, Вирусология илмий-текшириш институтида даволанаётган 100 бемордан тўрт нафарининг аҳволи оғир, бир беморнинг аҳволи нисбатан…

Батафсил...
1 5 6 7