Ўшда сосиска еган ёш бола вафот этди

Ўш шаҳрида 3 ёшли боланинг томоғига сосиска тиқилиб қолиши натижасида вафот этди. Ушбу маълумотни Ўш вилоятлараро болалар шифохонаси раҳбарининг ўринбосари Кутпидин Бекқўзуев тасдиқлади. Унга кўра, болани касалхонага етказишганида ўта оғир аҳволда бўлган. «Улар касалхонамизга 1-сентябр куни кечқурун олиб келишган. Бола 3 ёшда эди. У сосиска еяётганида томоғига тиқилиб қолган. Биз иложи борича қўлдан келган тиббий ёрдамни кўрсатдик. У бугун, 2…

Батафсил...

Агар ҳақиқий дарс бошланса, қайси синфнинг ўқувчилари биринчи навбатда мактабга боради?

Ҳақиқий тартибдаги ўқитишга ўтиш учун бир нечта вариант мавжуд, деди Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова «Ала-Тоо 24» телеканалининг эфирида. Унга кўра, 1-синф ўқувчиларига масофавий форматда дарс беришнинг иложи йўқ эди. Чунки уларда ҳали ўқиш қобилиятини шаклланмаган. Шунинг учун уларни реал тарзда ўқитишга қарор қабул қилинган. «Агар вазият барқарор бўлса, меннинг фикримча ва биздаги вариантлар бўйича биринчи бўлиб мактабга…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларидаги чекловлар бекор қилинди

Бугун, 2 сентябр куни Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларидаги чекловлар бекор қилинди. Бу транспорт воситаларига ҳам тегишли, дея хабар қилди. Давлат чегара хизмати матбуот хизмати. Энди ҳар икки мамлакат фуқароларига чекловларсиз рухсат берилади. Бироқ, санитария-эпидемиология талаблари бажарилиши керак. «Сўнгги 14 кун ичида Қирғизистонда бўлганлар ёки охирги 72 соат давомида ПЦР текширувидан ўтган одамлар Ўзбекистонга киришда карантин остига олинмайди.…

Батафсил...

Йил охирига қадар 112та ижтимоий обьектлар қурилиши якунланади

Бош вазир Кубатбек Бўрўнов мактаб, соғлиқни сақлаш муассасалари, йўллар, сув таъминоти ва ирригация объектлари қурилишига бағишланган мажлис ўтказди. Унга кўра, 2020 йил охирига қадар ижтимоий аҳамиятга эга 112 объект қурилишининг якунланиши режалаштирилган, шундан 70 таси таълим муассасаси ва 17 таси соғлиқни сақлаш ташкилотидир. «Ижтимоий-маданий аҳамиятга эга объектларнинг қурилиши муддатда якунланиши белгиланган. Режага кўра,1 сентябрга қадар 11 та умумтаълим мактаблари фойдаланишга…

Батафсил...

Қирғизистондан Россияга бўлган махсус рейслар жадвали

Россияга махсус рейсларда учадиган йўловчилар рўйхатига Қирғизистон фуқаролари ҳам киритилган. Россия элчихонаси маълумотларига кўра, Россия фуқароларининг ота-оналари, турмуш ўртоқлар ва болалари бўлган фуқароларга, яшаш учун рухсатномаси бўлган ва касалхоналарга даволаниш учун борадиган фуқароларга ушбу рейсларда парвоз қилишга рухсат берилади. Авиақатновлар жадвали: 01.09 Бишкек – Жуковский (5:30, Ural Airlines). 01.09 Ўш-Жуковский (5:15, Ural Airlines). 01.09 Ўш – Новосибирск (17:45, S 7).…

Батафсил...

Бишкекда 6 минут салют отиш учун бюджетдан 700 минг сом сарфланади

 Қирғизистон мустақиллиги куни муносабати билан Бишкекда олти дақиқа салют отилади. Бу ҳақда ташкилий қўмита хабар берди. Фейерверкни ташкил қилишга 700 минг сом маблағ сарфланди. Салют отиш Ала-Тоо майдонида соат 22.00 да бошланади. Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги матбуот хизмати бунга аниқлик киритишга ваъда берган, аммо маълумот берилмаган.  Аввалроқ Бишкек мэрияси шаҳарни безатиш ва Мустақиллик кунини нишонлаш учун шаҳар бюджетидан 2,7…

Батафсил...

Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасида бир томонлама фақат “Дўстлик” чегараси очилади

Қирғизистон ҳукумати 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларига мамлакат ичкарисига ҳеч қандай чекловларсиз киришига рухсат берди. Айни пайтда ҳозирча қирғизистонликлар Ўзбекистонга ўта олмайди. Қирғизистон Чегара хизмати расмийси Гулмира Бўрубаеванинг билдиришича, Ўзбекистон COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган давлатлар рўйхатига киритилгани сабабли чегарани очиш ҳақида қарор қилинган. Гулмира Бўрубаеванинг айтишича, 1 сентябрдан бошлаб ҳозирча икки давлат ўртасидаги фақат “Дўстлик” чегара назорат-ўтказиш…

Батафсил...

Қирғизистон мустақилликка эришганига 29 йил бўлди

Қирғизистон собиқ Совет Иттифоқидан мустақиллигини эълон қилганига 29 йил бўлди. 31 август – Мустақиллик куни нишонланади. Олий Совет 1990-йилнинг октябрь ойида мамлакат номини Қирғизистон ССР дан Қирғизистон Республикасига ўзгартириб,  15-декабрда Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди. 1991-йил 31-августда мамлакатда Мустақиллик куни деб эълон қилинган. Ушбу сана муносабати билан ҳар йили Бишкек ва вилоятларда байрам тадбирлари ташкил этилади. Бу сафар пандемия сабабли одамларнинг…

Батафсил...

Россиядаги элчихона авиачипталарни қаердан сотиб олиш кераклигини айтди

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни авиачипта сотиб олаётганда фирибгарлар тузоғига тушиб қолмасликдан огоҳлантириб, расмий манзилларини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, 27-августдан бошлаб элчихона чартер рейсларидаги фуқаролар рўйхатини тузишни тўхтатди. Шу муносабат билан Қирғизистонга ташриф буюришни режалаштирган ватандошлар «Авиатрафик», «Аэрофлот», «Сибирь», «Тез жет» ва «Уральские авиалинии»  авиакомпанияларининг расмий кассалари ёки веб-сайт орқали ўзлари билет сотиб олиш ҳуқуқига эга. Элчихона чипталарни сотиб олишда қуйидаги…

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистонни эпидемиологик вазияти барқарор давлатлар сафига қўшди

1-сентябрдан бошлаб Ўзбекистон COVID-19 бўйича эпидемиологик вазияти барқарор бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. » Ўзбекистон  2020 йил 1 сентябрдан бошлаб тожливирус инфекциясининг тарқалиши камайгани боис, эпидемиологик вазият барқарорлашган ҳориж мамлакатларининг 32-давлат бўлиб,рўйхатига киритилади», дейилади хабарда. Айни пайтда ушбу мамлакатда пандемиядан кейин карантин чораларини юмшатишга ҳаракат қилинмоқда. Ўзбекистондаги мактаблар ўқувчиларни 14 сентябрь куни…

Батафсил...

Россияда самолёт чиптасини сотиб олишга ваъда бериб пул олганлар аниқланди

Тожливирус авжига чиқиб бораётган бир пайтда Россиядаги ватандошларимиз бизга жуда дўстона муносабатда бўлиб, элчихонага ёрдам беришди. Бироқ, улар орасида бизнинг номимиз остида фирибгарликлар қилганлар ҳам бор эди. Бу ҳақда Аликбек Жекшенқулов Спутник Қирғизистон радиосига берган интервюсида айтиб ўтди. Унга кўра, Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Россиядаги вакили бошчилигида махсус комиссия тузилган ва фирибгарларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. «Пандемия пайтида вазиятдан…

Батафсил...

Мустақиллик куни тадбирлари президент иштирокида онлайн ўтказилади

31 август куни «Ала-Тоо» майдонида Қирғизистон мустақиллик куни муносабати билан президент Сооронбай Жээнбеков иштирокида тантаналар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Республика оператив штаби маълум қилди. Таъкидланишича, эпидемиологик вазият эътиборга олинган ҳолда тадбирлар соат 10дан 11гача онлайн-форматида ўтказилади. Тадбир республика телеканалларида намойиш қилинади. «Оммавий тадбирлар ва халқ сайллари режалаштирилмаган. Соат 22:00 да «Ала-Тоо» майдонида байрам салюти бўлади», – дея хабар берди штаб.…

Батафсил...

Мисрда ҳам масжидларда жума намози ўқилишига рухсат берилди

Мисрдаги катта масжидларда жума намози ўқилишига рухсат берилди, лекин, тожливирусдан сақланиш учун ўрнатилган қатъий эҳтиёт чоралари сақланиб қолади, дея хабар берди маҳаллий Ал-Аҳрам ахборот агентлиги. Мисрда пандемия шароитида жума кунги жамоат намозини ташкил қилиш учун тайёргарлик кўрилиб, мамлакатдаги масжидларни дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилди. Бош Вазир Мустафо Мадбулийнинг айтишича, жума намозидаги маърузанинг вақти 10 дақиқагача қисқартирилган. Ҳукумат томонидан жорий қилинган…

Батафсил...

Қирғизистонда 14 шифохона қурилишига 206,5 млн сом маблағ сарфланади

Қирғизистондаги 14 касалхонани қуриш ва таъмирлаш ишларига 206,5 миллион сом сарфланади. Бу ҳақда Архитектура, қурилиш ва уй-жой қурилиши давлат агентлиги директори Урматбек Кокочаров айтиб ўтди. Унга кўра, «Капитал ҳиссалар» иккита объектни қуриш учун республика бюджетидан 21 миллион сом ажратилади. Булар Жалолобод вилоят касалхонаси ва Ўш вилояти Қора-Сув туманининг Чайчи қишлоғидаги касалхона. Шунингдек Бишкек, Ўш ва Норин шаҳарларида учта шошилинч юқумли…

Батафсил...

Бу йил Қирғизистонда чақалоқлар учун қўйилган энг машҳур исмлар қайси?

Қирғизистонда янги туғилган чақалоқларга бу йил бошидан Умар ва Райёна исмлари берилган. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар берди. Уларнинг сўзларига кўра, бу йил 2091 ўғил фарзандга Умар ва 1574 қизга Райёна исмлари қўилган. Шунингдек, 1584 нафар болага Алинур исмини қўйилди. Кейинги энг кенг тарқалган исмлар: • Муҳаммад – 1382; • Омина – 1382; • Олия – 1199.

Батафсил...

Қирғизистонда қумли футбол бўйича мамлакат кубоги бўлиб ўтмоқда

Иссиқкўлнинг Тўсўр овулида қумли футбол бўйича Қирғизистон кубоги бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар бермоқда. Мусобақада мамлакатимиз вилоятларидан жами саккизта жамоа ўзаро куч синашмоқда. Бугун гуруҳ ўйинлари якунланади ва ярим финалга чиқадиган жамоалар аниқланади. Ярим финал ўйинлари 29 август куни бўлиб ўтади. Мусобақа ғолибини аниқловчи финал учрашуви 30 августга белгиланган. Қумли футбол бўйича Қирғизистон кубоги тарихда…

Батафсил...

Аравондаги шифохонага халқ тез ёрдам машинасини олиб берди

25 август куни Аравон туманидаги ҳудудий касалхонасига тез ёрдам машинаси совға қилинди. Бу ҳақда шифохона раҳбари Усмонжон Мамажанов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тез ёрдам машинаси Аравон тумани аҳолиси ва чет элда ишлаётган ёшлар ташаббуси билан 11 минг долларга сотиб олинган. Яқин кунларда яна иккита тез ёрдам машинаси келади. Ҳозирги тез ёрдам машинаси ҳудудий шифохонада қолади ва тез орада иккита…

Батафсил...

Жалолобод: 1 сентябр куни 20 мактаб биринчи синф ўқувчилари учун ўз эшикларини очади

1 сентябр куни Жалолободда 20 та шаҳар мактаблари биринчи синф ўқувчилари учун ўз эшикларини очадилар. Бу ҳақда Жалолобод шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Шуни таъкидлаш керакки, 2-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар масофавий ўқишни бошлайдилар. Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб биринчи синф ўқувчиларини ташиш учун автобусларни фаолиятига рухсат берилади. Айни пайтда жамоат транспортларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда ва тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил...

2019-йилда 1,7 миллион сайёҳ Қирғизистонга ташриф буюрган

2019-йилда Қирғизистонда 1 миллион 778,9 минг киши дам олган. Бу 2018- йилга нисбатан 28,9 фоизга кўпдир. Уларнинг 809,6 минг нафари ташкиллаштирилган туризм соҳасида дам олган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Туристларга хизмат кўрсатишнинг аксарияти Иссиқкўл вилоятига тўғри келади. Ушбу вилоят 2019-йилда 1753 жой меҳмонларни қабул қилган (меҳмон уйларини ҳисобга олган ҳолда). Вилоятдаги ташкиллашган туризм соҳасида 318,6 минг киши,…

Батафсил...

Жалолобод вилоятида асфальтлаш ишларининг аксарияти тугалланди

Жалолобод вилоятининг туман марказларидаги кўчаларни асфальтлаш ишлари 70 фоизга бажарилган. Маълумки, жорий йилда вилоятда жами 34,9 км яроқсиз йўллар асфальтланаши кўриб чиқилган, бунинг учун республика бюджетидан 133 миллион 300 минг сом маблағ ажратилган. Сузоқ тумани биринчи бўлиб ишни якунлади, Чотқол тумани – 90%, Тўқтоғул – 70%, Ола-Буқа, Ахси, Новкен, Тўғуз-Тўра туманлари – 50%. Шу билан бирга, Қўчқорота, Мойли-Сув, Тошкўмир, Шамолди-Сой…

Батафсил...
1 27 28 29 30